0

ССВ "omicron"нинг янги белгилари пайдо бўлганини маълум қилди

“Яширин штамм” номини олган мазкур субвариант ҳозиргача дунёнинг барча қитъаларида қайд этилган.

ССВ "omicron"нинг янги белгилари пайдо бўлганини маълум қилди

 

Коронавируснинг “омикрон” штамми қисқа муддатда дунёни “забт” этгач, кўп ўтмай унинг янги мутациялари кенг тарқала бошлади. ВА.2 — шулардан бири. Вақт ўтиши билан унга хос янги аломатлар ҳам маълум бўлмоқда. 

 

Хусусан, BA.2 белгилари нафақат грипп ва тумов, балки аллергия симптомлари билан жуда ўхшаш. 

 

Мутахассислар фикрича, текширув тестларисиз беморнинг коронавирусни юқтирган ёки йўқлигини аниқлаш имконсиз. 

 

BA.2 нинг асосий аломатлари шамоллаш сингари намоён бўлади: кўпинча томоқ оғрийди, бурун битади. Сабабсиз бош айланиши, бош оғриғи ва толиқиш кузатилади.

 

Бироқ баҳорнинг айни кунларида ушбу симптомларни аллергия белгилари билан чалкаштириб юбориш ҳеч гап эмас. Негаки, бу штаммда COVID-19га хос “анъанавий” аломат — таъм ва ҳид билиш қобилияти йўқолиши кузатилмайди. 

 

Буюк Британиялик машҳур эпидемиологик олим, профессор Тим Спектор бу борадаги ўрганишларига таяниб, BA.2 аввалги штаммларга қараганда тезроқ тарқалиши баробарида, аксарият ҳолларда енгил кечаётганини таъкидлади. 

 

Буни “омикрон”нинг илк ўчоғи бўлган Жанубий Африкада янги мутацияни юқтирган беморларнинг тахминан 40 фоизи касалликни ҳеч қандай белгиларсиз бошдан кечиргани ҳам тасдиқлайди.

 

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

custom img

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Юриш бел оғриғи хавфини камайтиради.

custom img

Ёз фаслида саломатликни қандай асраймиз?

Бу борада 7 та муҳим тавсия эълон қилинди.

custom img

Дориларсиз қон босимини пасайтириш усули аниқланди

Чой, шоколад, олма – юрак саломатлиги учун табиий дорилар ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"