0

"Омикрон": Мутахассислар нимадан хавотирда?

Шу кунларда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутасаддилари “Омикрон”нинг BА.4 ва BА.5 вариантлари Жанубий Африка ҳамда Европа мамлакатларида кенг тарқалаётганидан жиддий хавотирда.

"Омикрон": Мутахассислар нимадан хавотирда?

 

Аслида бу мутация тури аввалги версияларга қараганда юқумли ёки ҳалокатлироқ, деб бўлмайди. Аммо вақт ўтиши билан аломатлар ҳам, асоратлар ҳам ўзгариши мумкин, деган ёндашувлар бор. 

 

ЖССТнинг етакчи эпидемиологи Мария ван Керхове бу ҳақда тўхталар экан, ҳали етарлича фактлар йўқлиги, коронавирусга доир маълумотларни кузатиш, алмашиш ва таҳлил қилишда давом этиш зарурлигини таъкидлади. 

 

Айни пайтда эса сайёрамизнинг катта қисмида “Омикрон”нинг янада юқумли BА.2 субварианти “ҳукмрон” позицияга эга. Яъни у аксарият минтақаларда аллақачон доминант вариантга айланиб улгурган. 

 

ақш Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари маълумотларига кўра, мамлакатда рўйхатга олинаётган янги касалланиш ҳолатларининг қарийб 85 фоизи, шимоли-шарқий штатларда эса ҳатто 92 фоизини шу вариант ташкил қилмоқда. 

 

BА.4 эса энди кенг тарқалиш арафасида. Унинг энг дастлабки намунаси Жанубий Африкада топилганди. Яқинда бу ерда мазкур мутация турининг яна қирқ бир ҳолати қайд этилди.

 

Шунингдек, Данияда уч, Ботсванада икки ва Англия ҳамда Шотландияда бир нафардан бемор ушбу инфекцияни юқтиргани маълум бўлди. 

 

“Касалликларнинг умумий сони кам бўлса-да, аниқ географик тақсимот бу вариант кенг тарқала бошлаганидан далолат беради”, — дейилади Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳисоботида.

 

Ботсвана Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса BА.4 ва BА.5 фақат 30 ёшдан 50 ёшгача бўлган шахсларда аниқланганлигини хабар қилди. 

 

Бундан ташқари, кейинги ҳафталарда “Омикрон”нинг ХЕ вариантини юқтириш ҳолатлари ҳам кўпайиб бораётир. Хусусан, биргина Буюк Британияда 5 апрелгача 1125 нафар беморда шу инфекция аниқланган бўлса, айни пайтга келиб бу кўрсаткич икки баробар ошган. 

 

Аммо ЖССТ экспертларининг огоҳлантиришича, якуний хулоса чиқаришга ҳали эрта.

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

custom img

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Юриш бел оғриғи хавфини камайтиради.

custom img

Ёз фаслида саломатликни қандай асраймиз?

Бу борада 7 та муҳим тавсия эълон қилинди.

custom img

Дориларсиз қон босимини пасайтириш усули аниқланди

Чой, шоколад, олма – юрак саломатлиги учун табиий дорилар ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

"Омикрон": Мутахассислар нимадан хавотирда?