Ўзбекистон

Синмаган кўнгил

Меҳр туйғуси бор экан, кўнгиллар синмайди.

Синмаган кўнгил


“Одилбек акасининг туғилган кунига саксон еттита шар шиширди. Акаси гарчи ўн саккизга тўлаётган бўлса-да, уйни юзта шар билан безатишни истаганди. Тўнғичимга шарларни томоша қилишдан кўра, уларни қўлига олиб ўйнаш кўпроқ ёқади. Лекин мен қуёнюрак бўлганим учун барини шифтга осишни тайинладим. Болам ўйнайман деб, уларни ёриб қўйса, менинг ҳам ўтакам ёрилади-да...  


Қизимга “Сен дарсларингни қила қол, ўзим тайёрлайман ҳамма нарсани” десам ҳам, кўнмади. Менга ширинликларни пиширишди-да, кейин чизмаларини чиза бошлади. Ойдиннинг қаламни қоғозда ўғил болалардек тўғри ва текис юргизишига қараб ҳайрон қоласан киши. Пишириқ пиширишга усталигидан эса жуда хурсандман. Келин бўлганида роса раҳмат эшитади насиб қилса. Хуллас, Одилбек дадаси билан шарларни шифтга илишди, Ойдиннинг чизмалари ҳам турмуш ўртоғим томонидан аъло баҳоланди. Эртага кундалигида пайдо бўладиган яна бир “5”дан хурсанд бўлгунча қизим уйқуга кетди.  


Эрталаб ҳаммадан вақтли ўзим уйғондим. Бугун она бўлган куним. Тўнғичимнинг юзларидан ўпиб, табриклаб қўйиш учун хонасига кирсам, Ойдин ҳам уйғонибди. Акасининг ёнида ўтирибди. Гиламда қоғоз бўлаклари сочилиб ётибди. Кеча чизган чизмалари... 


— Ойдин, вой, аканг билмай йиртиб қўйган, — дедим уни юпатиш учун... 
Ўғлим қоғоз йиртишни болалигидан яхши кўрарди. Синглиси кеча дафтарларини йиғиштиришга эринганми ё чарчаганиданми, акасининг хонасидаги хонтахтада қолдирибди. Акаси эса эрталаб барини майдалаган... 
— Ҳечқиси йўқ, ойи! Акам буларни совға, деб ўйлаган. Мен эса уларга кўп оқ қоғозлар бермоқчийдим. Туғилган кунлари-ку ахир... — деди қизим жилмайганча...  
— Ахир чизмаларни бугун топширишинг керак-ку! — Ойдин доим аълочи бўлишга интилади.  
— Дадамни уйғотаман, бирпасда чизиб ташлаймиз бирга, — деди-да, акасининг юзларидан ўпиб қўйди... 


Болаларимнинг акасига бўлган меҳрини кечадан бери янада қаттиқроқ ҳис қилиб, кўзим ёшланди. Тўнғичим ногирон бўлмаганида ҳозир синглиси билан укасининг меҳридан қанчалик боши осмонга етганини ифодаларди... Шунинг учун унинг номидан ҳам қизимга миннатдорчилик билдирдим-да, ранг-баранг шарларга қараб хурсанд ўтирган ўғлимни бағримга босдим... 


Меҳр туйғуси бор экан, кўнгиллар синмайди”.


Муаллиф: Шоира Шагиаҳмедова

custom img

Хивада Ляонин педагогика университети филиали очилди

Мажмуани қуриш ва жиҳозлаш учун давлат бюджетидан 140 миллиард сўм ажратилган бўлиб, бу ерда 120 та янги иш ўрни яратилган.

custom img

Ўзбекистон ва Туркия журналистлари медиа соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради

Томонлар журналистлар малакасини ошириш, рақамли медиа, сунъий интеллект ва замонавий технологиялар бўйича қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди.

custom img

“Одил судлов – 2030”: суд тизимида янги ислоҳотлар босқичи

2027–2030 йилларда барча туман ва шаҳарларда фуқаролик ишлари бўйича судлар ташкил этилади.

custom img

Урганч аэропортидан Хивага қатнов вақти 40 дақиқагача қисқаради

Давлат раҳбари янги электропоездда Хива шаҳрига келди.

custom img

Ёшлар замонавий меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитилади

Президент Хоразм илғор касбий маҳорат техникуми ва Касблар шаҳарчаси фаолияти билан танишди.

custom img

Томди туман суди раиси лавозимига мажбуран тайинлангани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Судьялар олий кенгаши унинг тайинлови ЙТҲ билан боғлиқ экани ҳақидаги тахминларни асоссиз деб атади.

custom img

Президент “Тилло домор” корхонасининг янги ишлаб чиқариш мажмуаси фаолияти билан танишди

Корхонада 70 дан ортиқ турдаги сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, йилига қарийб 100 миллиард сўмлик маҳсулот тайёрланади.

custom img

Урганч халқаро аэропортида йўловчиларга хизмат кўрсатиш қуввати соатига 300 нафардан 1 минг 300 нафаргача ортади

Президент Урганч халқаро аэропортининг расмий делегациялар учун мўлжалланган янги терминалини кўздан кечирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"