Япония делегацияси Ўзбекистонга келади
Унга мамлакат ташқи ишлар вазирлиги бошчилик қилмоқда.

Япония Ташқи ишлар вазири Ёсимаса Ҳаяши бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда ТИВ расмий вакили хабар берди.
Ташриф 2022 йил 29-30 апрель кунлари бўлиб ўтади.
Бўлажак учрашув ва музокаралар чоғида Ўзбекистон-Япония муносабатларининг сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-логистика ва бошқа соҳалардаги бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинади.
Аввалроқ Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўзгаргани тўғрисида хабар берилганди.







