Жаҳон

Эрдўған 5 йил ичида илк бор Саудияга келди

У икки давлат муносабатларининг янги босқичи бошланаётганини айтган.

Эрдўған 5 йил ичида илк бор Саудияга келди

 

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанни пайшанба куни Саудия Арабистонига расмий ташрифини бошлади. Бу унинг ушбу мамлакатга 2017 йилдан кейин илк келиши ҳисобланади.

 

Туркия етакчиси ва унинг рафиқасини Жидда аэропортида Макка амири Холид ал-Файсал кутиб олган. Қатор экспертлар Эрдўғаннинг сўнгги ойларда араб давлатлари билан мавжуд муаммоларни олиб ташлаганини ва улар билан, энг аввало БАА ва Саудия Арабистони билан яқинлашишни бошлаганини қайд этган.

 

Эрдўғаннинг ўзи бу ташрифни Анқара ва Ар-Риёд муносабатларининг янги босқичи бошланиши сифатида баҳолаган.

 

"Ибиз минтақада тинчлик ўрнатилиши ва низолар якунланиши учун ҳаракат қиляпмиз. Ўзаро муносабатларнинг янги даврини бошлашга ҳаракат қиламиз. Бу сиёсий, ҳарбий ва маданий алоқаларни кучайтиришни назарда тутади. Иқтисодиётларимиздаги ўзаро бир-бирини тўлдирувчи нуқталар Саудиялик инвесторларни Туркияга жалб қилаётган омиллардан бири ҳисобланади", — деган у.

 

Ҳозирда Эрдўған Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон билан учрашган. Улар ўртасидаги музокаралар Ал-Салом саройида, ОАВ учун ёпиқ форматда ўтган.

 

Аввалроқ Ироқ Туркиянинг мамлакат ҳудудидаги ҳарбий операциясидан норозилик билдирганди.

Тошкентда халқаро контент бозори ташкил этилади: тадбир 2027 йил февралда ўтказилади

Тошкентда халқаро контент бозори ташкил этилади: тадбир 2027 йил февралда ўтказилади

«Таshkent Content Market» 50 дан ортиқ давлатдан 3 минг нафардан зиёд иштирокчини жамлаши кутилмоқда.

Бишкекда қабристондан жойни олдиндан банд қилиш бошланди: 10 йиллик хизмат нархи белгиланди

Бишкекда қабристондан жойни олдиндан банд қилиш бошланди: 10 йиллик хизмат нархи белгиланди

Қирғизистон пойтахтида вафот этган турмуш ўртоғи ёнидан қабристон учун жойни олдиндан банд қилиш мумкин.

Ҳусийлар Ар-Риёд аэропортига ҳужум қилди: уч киши ҳалок бўлди

Ҳусийлар Ар-Риёд аэропортига ҳужум қилди: уч киши ҳалок бўлди

Ар-Риёд эса жавобан Ямандаги ҳусийлар нишонларига ҳаво зарбалари берди.

Франциядаги намойишлар ҳукуматни ҳаракатга келтирди: мактабларга қўшимча ўқитувчилар юборилади

Франциядаги намойишлар ҳукуматни ҳаракатга келтирди: мактабларга қўшимча ўқитувчилар юборилади

Франция таълим вазири лицейларда ишда бўлмаган ўқитувчилар ўрнини босиш бўйича «фавқулодда режа»ни тақдим этди.

«Яндекс»га икки марта дронлар ҳужуми уюштирилди: айрим хизматларда узилишлар кузатилмоқда

«Яндекс»га икки марта дронлар ҳужуми уюштирилди: айрим хизматларда узилишлар кузатилмоқда

Рязань вилоятидаги ва Калуга шаҳридаги маълумотлар марказлари дронлар ҳужумига учради.

Сиёсий рақибларни қийноққа солиш: Мадуро ва рафиқасига янги айбловлар қўйилди

Сиёсий рақибларни қийноққа солиш: Мадуро ва рафиқасига янги айбловлар қўйилди

Суд жараёни 2027 йил 1 июнга белгиланган.

Эрон АҚШ билан музокараларни давом эттирмоқчи — Пезешкиан

Эрон АҚШ билан музокараларни давом эттирмоқчи — Пезешкиан

Эрон президентининг айтишича, томонлар таклифлар алмашган ва уларга тузатишлар киритмоқда.

“Бу синов эди”: Иркутскда ўлат хавфи бўйича текширув якунланди

“Бу синов эди”: Иркутскда ўлат хавфи бўйича текширув якунланди

Расмийлар ўлат тарқалгани ҳақидаги хавотирларни тасдиқловчи ҳолатлар аниқланмаганини билдирди.