"Кinder" шоколадидан аҳоли касалландими?
Ушбу ҳолатга Соғлиқни сақлаш вазирлиги муносабат билдирди.

Дунё мамлакатларида «Кinder» шоколадидан кўплаб фуқаролар сальмонелла инфекциясига чалинаётган эди. Шундан сўнг Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу ҳолат Ўзбекистонда қайд этилмаганлигини маълум қилди.
"Ўзбекистонда «Киндер» шоколад маҳсулотлари орқали сальмонелла инфекцияси қайд этилмаган", — деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Қайд этилишича, дунёнинг айрим мамлакатларида маҳсулотлар сотув расталаридан олиб ташланмоқда, чунки 11 штатда худди шу шоколад туфайли касалланиш кескин ошган. Контаминацияланган маҳсулотлар камида 113 мамлакатга тарқатилган.
Ўзбекистонда бирорта ҳам касалликни юқтириш ҳолати аниқланмаганига қарамай, «Кinder» маҳсулотлари назоратга олинди.







