Cаломатлик

Ўзбекистондаги хусусий тиббиёт муассасалари сони 7 минг 300 дан ошди

Мазкур тармоқдаги энг кўп шифохона Тошкент шаҳри, Андижон ва Тошкент вилоятларида жойлашган

Ўзбекистондаги хусусий тиббиёт муассасалари сони 7 минг 300 дан ошди

Мамлакатдаги хусусий тиббиёт муассасалари сони 7 минг 320 тага етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Вазирлик хабарида ушбу муассасаларнинг 50 таси хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликда очилгани қайд этилган. 
Ҳозирда мазкур тармоқда фаолият юритган шифокорлар сони 16 минг 300 нафардан, ўрта тиббиёт ходимлари сони эса 24 минг 840 нафардан зиёдни ташкил этиб, хусусий  шифохоналарнинг 5 минг 823 таси амбулатор, 1 минг 497 таси эса стационар шароитида иш олиб бормоқда. Энг кўп хусусий тиббиёт муассасалари Тошкент шаҳри (1 минг 628 та), Андижон (726 та) ва Тошкент вилоятларида (644 та) жойлашган.
Таъкидланишича, стационар шаклда фаолият олиб бораётган хусусий шифохоналарда санаторийлар билан қўшиб ҳисоблаганда 42 мингдан ортиқ койка мавжуд. Энг кўп ўрин-жойлар қуйидаги ҳудудлар кесимига тўғри келган:

Андижон вилояти — 6 минг 348 та;
Наманган вилояти — 5 минг 880 та;
Қашқадарё вилояти — 4 минг 602 та.

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Ўзбекистондаги хусусий тиббиёт муассасалари сони 7 минг 300 дан ошди | Zamon.uz