0

12 май—  Халқаро ҳамширалар куни

Ҳозирда  мамлакатимизда 350 минг нафарга яқин ўрта тиббий ходимлари ва 6 мингга яқин олий маълумотли ҳамширалар фаолият юритиб келмоқда.

12 май—  Халқаро ҳамширалар куни

 

Эгнига оқ халат кийиб, номи ва шаънини худди либосидек покиза сақлайдиган ҳамшираларни тиббиётимизнинг суянчи ва таянчи, деб таърифлаш мумкин. Ўз ҳузур-ҳаловатидан кечиб, жонини хатарга қўйиб,  ўзгалар дардида елиб-югурадиган, беморларни нафақат дори-дармон, балки меҳр ва ширин сўз билан даволаётган бу шарафли касб эгаларининг машаққатли меҳнати таҳсинга сазовор.

 

Халқаро экспертлар прогнозига кўра, 2030 йилга бориб дунёнинг ривожланган мамлакатларида тиббиёт соҳаси бўйича 40 миллионга яқин янги иш ўринлари яратилади. Албатта, бу — катта ўсиш кўрсаткичи!

 

Ҳозир мамлакатимизда 350 минг нафарга яқин ўрта тиббий ходимлари ва 6 мингга яқин олий маълумотли ҳамширалар фаолият юритиб келмоқда. Сўнгги йилларда уларнинг эмин-эркин ишлашини таъминлаш, жамиятдаги ўрни, ижтимоий мавқеини кўтариш бўйича сезиларли ишлар амалга ошириляпти.

 

Хусусан, яқинда давлатимиз раҳбарининг тиббиёт ходимлари билан очиқ мулоқотида ҳамширалар учун янги иш ўринлари яратиш, замонавий тиббий технологиялардан фойдаланиш имкониятларини ошириш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, билим ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштиришга доир қатор устувор вазифалар белгиланди.

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

custom img

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Юриш бел оғриғи хавфини камайтиради.

custom img

Ёз фаслида саломатликни қандай асраймиз?

Бу борада 7 та муҳим тавсия эълон қилинди.

custom img

Дориларсиз қон босимини пасайтириш усули аниқланди

Чой, шоколад, олма – юрак саломатлиги учун табиий дорилар ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

12 май—  Халқаро ҳамширалар куни