Норов: Афғонистонга халқаро эътибор сусайди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Душанбеда Афғонистон масаласига тўхталди.

МДҲ давлатлари ташқи ишлар вазирларининг Душанбедаги учрашувида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Афғонистон масаласига алоҳида тўхталди.
Вазир қўшни мамлакатда гуманитар вазият оғирлигича қолаётганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистонга эътибори сусайган. Бу эса таҳдидлар сақланиб қолинишига сабаб бўлмоқда.
Шунингдек, Норов июль ойи охирида Тошкентда Афғонистон бўйича олий даражадаги халқаро конференция бўлиб ўтишини эълон қилган.
Аввалроқ Сардор Умрзоқовнинг Афғонистон ташқи ишлар вазири билан музокара ўтказгани тўғрисида хабар берилганди.







