Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш жараёнини бошлаш таклифи берилди
O'zLiDeP фракциясининг муҳим масалага бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди

Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш жараёнини бошлаш таклифи берилди
O'zLiDeP фракциясининг муҳим масалага бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди
Бугун Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг муҳим масалага бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.Бу ҳақда партиянинг расмий саҳифаси хабар берди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг лавозимга киришиш маросимидаги нутқи ва Конституция кунига бағишланган байрам табригида конституциявий ислоҳотларни амалга ошириш зарурати борасида илгари сурилган фикрлари, бу борада белгиланган энг устувор йўналишлар алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси доирасидаги ислоҳатларнинг ҳуқуқий асосни таъминловчи Конституциявий маконни янада такомиллаштириш эҳтиёжини кун тартибига кўйилмоқда.
Бу борада фракция аъзолари Конституциянинг жамият ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятига алоҳида тўхталиб, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси учун янада мустаҳқам ҳуқуқий пойдевор яратиш бўйича ўзларининг аниқ позицияларини билдирди.







