Акмал Саидов конституциявий комиссияга раислик қилади
Ўзбекистон Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комиссия тузилди.

Бугун, 20 май куни Ўзбекистон Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия тузилди. Унга Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Акмал Саидов раис бўлди.
Мазкур комиссияга аҳолининг барча қатламларидан Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни олиш борасида вазифалар қўйилди.
Қўшимча қилинишича, комиссия раиси ўринбосарлари этиб:
«ЎзЛиДеП» фракцияси раҳбари Акмал Ҳайитов;
«Миллий тикланиш» фракцияси раҳбари Алишер Қодиров;
Қорақалпоғистон Жўқори Кенгеси раиси Мурод Камолов;
Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурхонов тасдиқланди.







