Cаломатлик

Тиббиёт ходимларининг иш ҳақи икки марта ошириладими?

ССВ ходими ҳолатга ойдинлик киритди.

Тиббиёт ходимларининг иш ҳақи икки марта ошириладими?

 

Яқинда тиббиёт ходимлари иш ҳақлари 10-15 фоизгача ошган эди. Иш ҳақларини ошириш тўғрисидаги Президент фармони билан уларнинг ойлиги яна оширилиши ҳақида вазирлик ходими маълум қилди.  

 

2022 йил 17 майдаги "Тиббиёт муассасалари ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони асосида тиббиёт ходимларининг ойлиги 10-15 фоизга оширилиши  белгиланган.

 

 

"Сўнгра кеча, 20 май куни қабул қилинган иш ҳақларини ошириш ҳақидаги Президент фармони асосида барча ходимлар қаторида тиббиёт мутахассисларининг маоши ҳам яна 12 фоизга оширилади.Юқоридаги иккала фармон ҳам 1 июндан бошлаб кучга киради. Масалан, 3 млн сўм ойлик оладиган тиббиёт ходимининг ойлиги дастлаб 15 фоизга ошади дейлик, шунда 3 млн. 450 минг сўм бўлади. Кейин яна 12 фоиз ошади ва жами 3 млн 864 минг сўм бўлади", – деди соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Отабек Фозилкаримов.                               

 

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Тиббиёт ходимларининг иш ҳақи икки марта ошириладими? | Zamon.uz