Ангрен шаҳрига янги ҳоким тайинланди
Райимов Алишер Абдумаликович Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри ҳокими лавозимини эгаллади.

Хабар берилишича, aйни дамда Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари 24-сессияси бўлиб ўтмоқда.
А.Райимов 1981 йил Бўстонлиқ туманида туғилган. Маълумоти – олий. 2005 йил Тошкент давлат техника университетини, 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
Лавозимга тайинлангунга қадар, “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятининг “Табиий газни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими лойиҳасини жорий этиш дирекцияси” филиали директори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.







