Жаҳон

Дунёда 10 ҳафтага етадиган буғдой захираси қолди

Россия–Украина можароси сабаб 1,7 млрд одам оч қолиши мумкин.

Дунёда 10 ҳафтага етадиган буғдой захираси қолди

 

БМТ Хавфсизлик кенгашида “Gro Intelligence” таҳлилий компанияси бош директори Сара Менкер дунёда 10 ҳафтага етарли  буғдой қолганини маълум қилди.

 

Унинг сўзларига кўра,  жаҳон бозорига буғдойнинг учдан бир қисмини етказиб берадиган Россия ва Украина ўртасидаги уруш “узоқ вақтдан бери ёнаётган оловга фақат ёғ қўшган”. Бу орада яна бир йирик таъминотчи Ҳиндистон ҳам буғдой экспортини тақиқлади.

 

“Коронавирус пандемиясидан анча олдин биз дуч келган инқироз таъминот занжирларимизнинг нозиклигини очиб берди. Буни ҳаммангиз тушунишингиз учун айтаманки, агар можаро эртага якунланса ҳам, бизнинг озиқ-овқат хавфсизлиги муаммомиз яқин орада йўқ бўлмайди”,— деган у.

 

Асосий экинлар нархининг ошиши жорий йилда дунё бўйлаб яна 400 миллион одамни очлик хавф остида  қолдирди. БМТ маълумотларига кўра, Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши туфайли қарийб 1,7 миллиард одам қашшоқлик ва очликка маҳкум бўлади.

 

custom img

Жазоирда йўловчи автобуси ағдарилди, 25 киши ҳалок бўлди

Ҳодиса оқибатида яна 44 киши жароҳатланди.

custom img

Францияда ўрмон ёнғинлари сабаб 275 киши ҳибсга олинди

Мамлакатда юз берган 10 та ёнғиндан 9 таси инсон омили сабабли келиб чиққан.

custom img

Ҳамас тўлиқ қуролсизланишга рози бўлди — Трамп

АҚШ президенти қуролсизлантириш бўйича “тарихий келишув”га эришилганини маълум қилди.

custom img

Покистондаги кўмир кони қулаб, 34 киши ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, аварияга метан газининг портлаши сабаб бўлган.

custom img

Ҳусийлар Саудия Арабистонига Ироқ ҳудудидан ҳужум қилгани айтилмоқда

Манбаларга кўра, операциялар Ироқдаги Эронга яқин қуролли гуруҳлар билан ҳамкорликда ташкил этилган.

custom img

Уфада Ўзбекистон фуқароси дарёда чўкиб кетди

У чўмилиш тақиқланган ҳудудда кучли оқимни енга олмаган.

custom img

Германияда жазирама оқибатида 10 мингга яқин киши вафот этди

Жазирама энг кўп кексалар ва сурункали касалликларга чалинган фуқаролар ҳаётига таъсир кўрсатган.

custom img

Япониядаги кучли зилзила қурбонлари сони 34 нафарга етди

Қурбонлар орасида бир нафар Ветнам фуқароси ҳам бор.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"