Сиёсат

Тожикистон Президенти Ўзбекистонга келмоқда

Ташриф давомида икки давлат раҳбари халқаро масалалар юзасидан фикр алмашади.

Тожикистон Президенти Ўзбекистонга келмоқда

 

Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон жорий йил 2-3 июнь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

 

Маълум қилинишича, мамлакат етакчиларининг музокаралари кун тартибидан Ўзбекистон-Тожикистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг устувор соҳаларида амалий саъй-ҳаракатларни кенгайтириш масалалари ўрин олган.


Савдо, саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика, энергетика ва бошқа тармоқларда қўшма кооперация лойиҳаларини илгари суриш ҳамда анъанавий яқин ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувни давом эттириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.


Давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашишлари кўзда тутилган.


Саммит якунида икки томонлама ҳужжатлар тўплами имзоланиши режалаштирилган.


Таъкидланишича, олий даражадаги ташрифга тайёргарлик доирасида жорий йил 30 май куни Душанбе шаҳрида икки мамлакат бош вазирлари раислигида ўтказилган Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 9-йиғилиши самарали бўлган.


Эртага, 1 июнь куни саммит арафасида, Тошкент шаҳрида етакчи корхоналар иштирокида бизнес-форум ҳамда Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги стратегик шерикликни изчил кенгайтириш ва унинг катта салоҳиятини рўёбга чиқариш масалаларига бағишланган илмий-амалий конференция бўлиб ўтади.

 

custom img

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

custom img

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

custom img

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

custom img

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"