Ўзбекистон

Ёзувчилар уюшмасида журналистнинг жонли эфир вақтида залдан чиқариб юборилгани бўйича муносабат билдирилди

Маълум қилинишича, журналистнинг тадбир фонида интервью олиши маърузачига халақит берган.

Ёзувчилар уюшмасида журналистнинг жонли эфир вақтида залдан чиқариб юборилгани бўйича муносабат билдирилди


 
Жорий йилнинг 30 май куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Эркин Воҳидов хотирасига бағишланган тадбирни жонли эфир орқали ёритиб бораётган журналист суҳбатдошдан интервью олаётган вақтида залдан чиқариб юборилганди. Мазкур ҳолат юзасидан Уюшма раиси Олимжон Ўсаров муносабат билдирди. 

 

Маълум бўлишича, мазкур тадбирни “Маданият ва маърифат” теканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилган. Журналист Дилрабо Акромова тадбирни тасвирга тушириш жараёнида залдаги бир неча иштирокчилардан суҳбат ёзиб олишга ҳаракат қилган. Дастлабки суҳбатни ёзиш чоғида маърузачига бу ҳолат таъсир қилган ва унинг эътирозига сабаб бўлган. 


Журналист томонидан иккинчи суҳбатдош чақирилиб, суҳбат ёзиб олинаётган жараёнда эса Эркин Воҳидовнинг қизи Фозила Воҳидова томонидан улар залдан чиқариб юборилган. 


Таъкидланишича, халқаро амалиётда интервью олиш жараёни алоҳида белгиланган жойда, яъни махсус баннер ёки шу тадбирни акс эттирувчи фонда (асло тадбир залида эмас) амалга оширилади. 


“Бизнинг тадбирларда телевидение вакиллари таклиф қилинади. Лекин уларнинг ишлаши учун махсус жой ажратилмайди. Шунинг учун бир жуда кўп эътирозларнинг гувоҳи бўламиз. Хулоса қилиб айтганда, тадбирларда журналистларнинг, айниқса, фотожурналист ва телеоператорларнинг бемалол тасвирга туширишлари учун имкон яратиб бериш керак”, — дейди Олимжон Ўсаров.

 

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

custom img

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш: 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Сенатда жазо чораларини кучайтириш кўриб чиқилмоқда.

custom img

“Бу хабарларни вазир юбормаган”: Олий таълим вазирлигидан огоҳлантириш

Қўнғиротбой Шарипов номидан юборилаётган хабарлар сохта экани маълум қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"