Сиёсат

Эмомали Раҳмон Ичан қалъани зиёрат қилди

Шу билан Тожикистон Президентининг Ўзбекистонга расмий ташрифи якунланди.

Эмомали Раҳмон Ичан қалъани зиёрат қилди

 

Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Ичан қалъадаги тарихий обидаларни зиёрат қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

 

Маълумки, Ичан қалъа фақат ёдгорлик эмас, балки “тирик” шаҳардир. Бу ерда 120 дан зиёд меъморий обидалар бор ва ҳозиргача қадимий уйларда аҳоли яшайди. Унинг “очиқ осмон остидаги музей” деб аталиши шундан.

 

Хива шаҳри 1990 йил 12 декабрда ЮНЕСКО Маданий мерос рўйхатига киритилган. 1997 йилда шаҳарнинг 2500 йиллик юбилейи нишонланган. 2020 йилда Турксой халқаро ташкилоти томонидан Турк дунёсининг маданий пойтахти деб эълон қилинган.

 

Давлат раҳбарлари Ота дарвозадан кириб, Кўк минора, Кўҳна арк саройи, Тошҳовлини томоша қилди. Паҳлавон Маҳмуд мақбараси ва Жума масжидида Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди.

 

Хоразмнинг тарихи, илм-фан ривожига қўшган ҳиссаси ҳақидаги маълумотлар, бой маданияти ва санъати меҳмонларда ёрқин таассурот қолдирди.

 

Шу билан Тожикистон Президентининг мамлакатимизга расмий ташрифи якунланди.

 

custom img

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

custom img

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

custom img

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

custom img

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"