Ўзбекистон

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳаж сафари нархлари ошганига изоҳ берди

Маълум қилинишича, жорий мавсум учун 1 нафар зиёратчига тўлов миқдори 62 млн 900 минг сўм этиб белгиланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳаж сафари нархлари ошганига изоҳ берди

 

“Ҳаж–2022” мавсуми учун 1 нафар зиёратчига тўлов миқдори 62 млн 900 минг сўм этиб белгиланди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ушбу тўловга нималар киришини маълум қилди. 


Хабарда айтилишича, Саудия ҳукумати томонидан ҳаж сафари нархига таъсир қилувчи қўшимча солиқ ва мажбурий тўловлар жорий қилинган. Шунингдек, коммунал, транспорт, электр-энергия ва бошқа хизматлар учун тўловлар миқдори бир неча баравар (30-40 фоиз) ошган.


Бундан ташқари, Ҳаж амалларини ташкил этувчи муассасаларнинг хизматларига 2022 йилда янги мажбурий тўловлар жорий этилган.  Шу боис дунё мамлакатлари учун ҳаж хизматлари нархи ўртача 40-45 фоизга кўтарилган. 


Айрим давлатларда ҳаж сафари учун “Иқтисодий”, “Люкс” ва “VIP” пакетларда хизмат кўрсатилмоқда. Ўзбекистон томони Саудия билан музокаралар олиб бориб, зиёратчиларга иқтисодий пакет нархига люкс даражасидаги хизмат кўрсатишга эришган ва тўлов учун ўрта нарх белгиланган.


“Юртдошларимиз жорий мавсумда биринчи марта Мадина шаҳрида “Масжиди Набавий”дан 100 метр узоқликда жойлашган 5 юлдузли “Зам-зам Пуллман” ва “Краун Плаза” меҳмонхоналарида истиқомат қиладилар. Аслида, мазкур меҳмонхоналар люкс даражасида хизмат кўрсатадиган меҳмонхоналар сирасига киради. Макка шаҳрида эса “Аброж ал-Ҳидоя” меҳмонхонасида яшайдилар”, — дейилади хабарда. 


Ушбу меҳмонхоналар юқори сиғимли экани, муқаддас қадамжоларга яқинлиги билан алоҳида ажралиб туради. Масалан, Макка шаҳридаги “Аброж ал-Ҳидоя” меҳмонхонаси барча ҳожиларимизни бир вақтда жойлаштириш имкониятига эга.


Таъкидланишича, зиёратчиларнинг сафар давомийлиги айрим қўшни давлатлар зиёратчилари сингари 14-17-20 кун эмас, балки 26 кунни ташкил этади. Бу ҳам, табиий равишда, нархларга ўз таъсирини кўрсатади.


“Яна бир муҳим жиҳат – жорий ҳаж мавсумида Саудия ҳукуматининг қарорига асосан, барча тўловлар ширкатлар орқали эмас, балки Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлигининг “Ҳаж электрон портали” орқали белгиланган тартибда амалга оширилди. Ушбу порталда ҳар бир давлат учун алоҳида ҳисоб рақами мавжуд бўлиб, барча хизматлар: меҳмонхона, транспорт, машоир ва ҳоказолар учун шу ернинг ўзида инсон омилисиз шаффоф ҳолда амалга оширилади”, — дейилади хабарда. 

 

Жорий мавсумда машоир (Мино, Арафот, Муздалифа) хизматлари ҳам сезиларли даражада кўтарилган. Шундай бўлсада, иқтисодий пакет олинган ва олдинлари тақдим этилмаган хизматлар кўрсатишга эришилган.


Жумладан, авваллари зиёратчилар Мино водийсида гиламда ётган бўлсалар, бу йил ҳар бир ҳожи учун махсус ёйма тўшаклар (матраслар) ажратилади. Шунингдек,  зиёратчилар учун Мино ва Арафотда ҳам 3 маҳал иссиқ овқатлар тортиқ этилади. Қолаверса, 24 соат давомида бепул тиббий хизмат кўрсатилади.


Ҳаж учун тўланган маблағ ичига қуйидагиар киради:


— Ҳаж визаси;
— Авиабилет;
— Шаҳарлараро (Мадина-Макка-Жидда) транспорт хизмати;
— Мадина шаҳрида “Зам-зам Пуллман” ва “Краун Плаза” меҳмонхонаси;
— Мадина шаҳрида Уҳуд тоғи, Қубо ва икки қиблали масжидларга зиёрат;
— Макка шаҳрида “Аброж ал-Ҳидоя” меҳмонхонаси;
— Мино, Арофат ва Муздалифа водийларидаги барча хизматлар;
— 24 соат тиббий хизмат;
— Ҳожиларнинг тиббий суғуртаси;
— 24 соат транспорт хизмати;
— 3 маҳал исиқ овқат: нонушта, тушлик ва кечки овқат;
— Ҳаж қўлланмаси;
— Давлат рамзлари туширилган нимча ва сумка;
— “Замзам” суви (5 литр);
— Республиканинг 7 та ҳудудидан кузатиш ва кутиб олиш;
— Мадинаи мунавварага тўғридан-тўғри авиарейс;
— Қурбонлик.


“Ушбу муборак сафарни ташкил этиш ишлари мўмин-мусулмон юртдошларимизни рози қилиш тамойили асосида олиб борилаётганини эслатиб ўтамиз ҳамда вазиятни тўлиқ ва  пухта ўрганмасдан тарқатилаётган бир ёқлама маълумотларга алданиб қолмаслигингизни сўраб қоламиз”, — дейилган хабарда.

 

custom img

Ўзбекистонда 4–6 июль кунлари сел ва сув тошқини хавфи эълон қилинди

Ёмғирлар сабаб сув тошқини хавфи юзага келиши мумкин.

custom img

Тошкентда 2 минг доллар пора олган кадастр бош инспектори ушланди

Андижонда эса 160 минг долларга давлат ерини ноқонуний сотишга уринган шахс қўлга олинди.

custom img

Ўзбекистон Президенти Грузиянинг олий давлат мукофоти — “Олтин мўйна” ордени билан тақдирланди

Шавкат Мирзиёев Орбелиани саройининг Фахрий меҳмонлар китобига самимий тилакларини ёзиб қолдирди.

custom img

Андижондаги заправкада портлаш юз берди

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар бор.

custom img

Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи бир йилда 20 фоизга ошди

2026 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, Ўзбекистоннинг ялпи ташқи қарзи 82,2 млрд долларни ташкил этди.

custom img

Ўзбекистон ва Грузия қўшма туризм лойиҳаларини амалга оширади

Грузиянинг туризмни ривожлантириш тажрибаси, жумладан, солиқ имтиёзлари ва энотуризм йўналишлари Ўзбекистонда жорий этилиши мумкин.

custom img

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига янги раҳбар тайинланди

Ушбу лавозимни ЙҲХХ бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган Муродбек Шерлиев эгаллади.

custom img

Андижонда 15 ёшли қиз ўзини каналга ташлаб, ҳалок бўлди

Жанубий Фарғона каналига ўзини ташлаган қизнинг жасади бир кун ўтиб топилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"