Ўзбекистон

Тошкентда Матиз дарахтга урилиши оқибатила 2 киши ҳалок бўлди

Ҳодисага ҳайдовчининг тезликни оширгани сабаб бўлган.

Тошкентда Матиз дарахтга урилиши оқибатила 2 киши ҳалок бўлди

 

Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида 7 июнь куни Матиз иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ маълумот берди.


Қайд этилишича, автоҳалокат шу куни соат 04:00 атрофида Яккасарой тумани Бобур ва Шота Руставели кўчалари кесишмасида юз берган. 1989 йилга туғилган ҳайдовчи Б. А. Матиз русумли автомашинада ҳаракатланиб, тезлик оқибатида руль бошқарувини йўқотган ва транспорт воситаси йўл четидаги дарахтга урилган.


Ҳодисадан сўнг автомашина ҳайдовчиси ва унинг йўловчиси (2000 йилда туғилган фуқаро) З. К. тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган. 


Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

 

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

custom img

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш: 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Сенатда жазо чораларини кучайтириш кўриб чиқилмоқда.

custom img

“Бу хабарларни вазир юбормаган”: Олий таълим вазирлигидан огоҳлантириш

Қўнғиротбой Шарипов номидан юборилаётган хабарлар сохта экани маълум қилинди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"