Жамият

Қўшиқчи Санжай Усмон Азимга товон пулини тангада тўламоқчи

Ижтимоий тармоқларда мавзуга оид видео тарқалди.

Қўшиқчи Санжай Усмон Азимга товон пулини тангада тўламоқчи

 

Санжай “Карвон” қўшиғи шеъри учун шоир Усмон Азимга тўлаши керак бўлган 100 млн сўм маблағни 1,5 тонна танга билан тўламоқчи эканлигини айтмоқда.

 

"Тангалар йиғиляпти, шоирга - Усмон Азимга 100 млн "штраф" тўлаб беришим керак. 4,5 млни йиғилди", - деган у.

 

 

 Санжар Джавбердиев (Санжай) исмли шахс халқимиз орасида машҳур бўлган “Карвон” номли шеърни Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимовнинг розилигисиз ва ҳеч бир келишувсиз ижро этганди.

 

Шунга кўра, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигига ариза берилганди. Агентлик Санжайга нисбатан муаллифлик ҳуқуқини бузиш бўйича маъмурий баённома расмийлаштириб, Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судига юборган.

 

Санжай Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигининг хабар беришича, 2021 йилнинг 29 июнида агентликка Ўзбекистон Республикаси Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамиятининг муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги мурожаати келиб тушган.


Мурожаатда қайд этилишича, фуқаро С.Джавбердиев томонидан Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Шерали Жўраев қаламига мансуб “Гулбадан” ҳамда “Атиргулим, атрингни соч” номли шеърий асарлардан ҳуқуқ эгасининг рухсатисиз, ноқонуний тарзда фойдаланганлиги бўйича чора кўриш сўралган.


Агентлик томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида мурожаатда келтирилган ҳолатлар ўз тасдиғини топган.

Таъкидланишича, агентлик томонидан фуқаро С.Джавбердиевга нисбатан ҳолат юзасидан Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома тузилиб, маъмурий жавобгарлик масаласи кўриб чиқиш учун тегишли судга юборилган.

 

Аввалроқ шоирнинг адвокатлари Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигига ариза бергани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"