Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазири ва Татаристон раҳбари учрашди
Музокаралар Санкт-Петербургда бўлиб ўтди.

Иброҳим Абдураҳмонов ва Рустам Миннихонов Петербург иқтисодий форуми доирасида учрашув ўтказди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Россия минтақаси ўртасидаги қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди.
Мавжуд муаммолар юзасидан фикр алмашилди ва уларни янада ривожлантириш истиқболлари белгилаб олинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Татаристон Президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келганди.







