Тошкентнинг 8 та туманида иссиқ сув таъминоти тўхтатилади
Бу бўйича шаҳар ҳокимлиги огоҳлантириш билан чиқди.

Эртага Тошкент шаҳрининг айрим туманларида иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, “ТошИЭМ”га келувчи юқори босимли магистрал газ қувурида носозлик юзага келган. Шу сабабли бир неча туманларнинг айрим ҳудудларида 20 июнь куни соат 18:00 дан 21 июнь соат 06:00 га қадар иссиқ сув таъминоти вақтинча қисман тўхтатилади.
Улар:
— Миробод;
— Яккасарой;
— Яшнобод;
— Мирзо Улуғбек;
— Юнусобод;
— Шайонтоҳур;
— Чилонзор;
— Сергели.
“Юқори босимли газ қувурида юзага келган носозлик бартараф этилиши билан иссиқ сув таъминоти тикланади”, —дейилади хабарда.








