Ўзбекистон

Ўзбекистонда ошқовоқ ва маккажўхоридан шарбат ишлаб чиқарилмоқда

У бир қатор касалликлар учун шифобахш ҳисобланади.

Ўзбекистонда ошқовоқ ва маккажўхоридан шарбат ишлаб чиқарилмоқда

 

 

Тошкент вилоятидаги “Healing Herbs” МЧЖ корхонасида Ўрта Осиёда ягона бўлган маҳсулот тури, яъни ошқовоқ ва маккажўхори бўтқасидан табиий шифобахш шарбат ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Ушбу табиий шарбат доривор ҳисобланиб, биринчи навбатда инсон иммунитетини кўтаради, жигар, ошқозон, қон томирларидаги холестерин моддасини ювади ва бошқа бир қатор касалликлар учун шифобахшдир.

 

Ушбу корхона Хитой технологиялари асосида ташкил этилган бўлиб, 2021 йил декабрь ойида ишга туширилган. Корхона бир кунда 80 минг дона, бир ойда 2,4 млн дона, бир йилда эса 28,8 млн дона тайёр табиий шифобахш шарбат ишлаб чиқаради. Бунинг учун 1000 тонна ошқовоқ ва 300 тонна маккажўхори сўтаси талаб этилади.

 

Ҳозирги кунда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги ташкилотлар томонидан 400 гектар майдонда ошқовоқ ва маккажўхори экинлари экилган ва ҳосилини корхонага етказиб бериш режалаштирилган.

 

Шу билан бирга, корхона қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаб, Туркия ва Россия давлатларига экспорт қилиш учун шартнома имзолаган.

 

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

custom img

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш: 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Сенатда жазо чораларини кучайтириш кўриб чиқилмоқда.

custom img

“Бу хабарларни вазир юбормаган”: Олий таълим вазирлигидан огоҳлантириш

Қўнғиротбой Шарипов номидан юборилаётган хабарлар сохта экани маълум қилинди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"