Cаломатлик

Acıbadem шифохонасининг Ўзбекистондаги иккинчи ваколатхонаси очилди

Самарқанд шаҳрида Туркиянинг Acıbadem шифохоналар тармоғи ваколатхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Acıbadem шифохонасининг Ўзбекистондаги иккинчи ваколатхонаси очилди

 

Истанбулдаги Acıbadem халқаро шифохоналар тармоғи Туркиядаги йирик ва машҳур тиббий гуруҳлардан биридир. 1991 йилда Туркияда ташкил этилган Acıbadem шифохоналар тармоғи энг сўнгги жиҳозлар ва тиббиётнинг барча соҳаларида, жумладан, онкология, нейрохирургия, кардиология касалликларни ташхислаш, трансплантация қилиш ва даволаш соҳасида кенг кўламли хизматлари туфайли Туркияда ва хорижда машҳур брендлардан бирига айланган.

 

 

Клиникалар тармоғи 5 та давлатда, яъни Туркия, Нидерландия, Македония, Болгария ва Сербияда фаолият юритади. Бундан ташқари, 22 та шифохона ва 18 та тиббиёт марказларида, беморлар учун мўлжалланган 3000 ўринли жойда сифатли хизмат кўрсатилади. Тиббиёт марказида 23 минг киши, жумладан, 4 минг шифокор ва 4 минг 2 юз ҳамшира ишлайди. Ҳар йили 5 миллион беморга тиббий хизмат кўрсатилади. Ҳозирда Acıbadem Healthcare Group олий тоифали тиббий ёрдам, ҳамда жаҳон стандартларига мувофиқ диагностика ва даволашни амалга оширади. Шуни таъкидлаш керакки, шифохоналар ишининг юқори сифати Жоинт Cоммиссион Интернационал халқаро комиссиясининг олтин белгиси билан тасдиқланган.

 

 

Acıbadem шифохоналари инновацион тиббий технологиялардан фойдаланган ҳолда барча тиббиёт соҳаларида, жумладан, онкология, органларни трансплантация қилиш, эстетика, ЭКО, нейрохирургия, ортопедия, кардиология, гинекология, спорт тиббиёти соҳасидаги касалликларни юқори профессионал диагностика ва даволашни ўз ичига олган кенг кўламли хизматларни тақдим этади. Acıbadem кўп тармоқли шифохонасининг халқаро бизнес лойиҳаларни ривожлантириш ва суғурта бўйича раҳбари Мурат Пекмезоглунинг таъкидлашича, Самарқанд шаҳридаги ваколатхонасини очилишидан кўзланган асосий мақсад Ўрта Осиё халқларига тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини оширишга қаратилган:

 

 

“Самарқанддаги ваколатхонамиз – Acıbadem шифохонасининг Ўзбекистондаги иккинчи ваколатхонасидир. Биринчиси Тошкентда тўрт йилдан кўпроқ вақт олдин очилган. Шу вақт ичида шифохонада республикангизнинг юзлаб фуқаролари муваффақиятли кўрикдан ўтиб даволанишди. Шифокорларнинг малакаси ва юқори технологиялар туфайли барча беморлар даволаниш сифати ва даволаш натижаларидан мамнун бўлишмоқда”, — деди Мурат Пекмезоглу.

 

 

Туркиядаги Acıbadem шифохоналарида даволанишга оид барча қизиқтирган саволлар бўйича Acıbadem'нинг Тошкент ва Самарқанддаги ваколатхонасига мурожаат қилишингиз мумкин:

 

Тошкентдаги ваколатхонамизнинг манзили: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак йўли мавзеси, 19-уй.

Телефон: +99895 144 54 45

 

Самарқанддаги ваколатхонамизнинг манзили: Самарқанд шаҳри, Мирзо Улуғбек 140.

Телефон: +99866 234 41 71

 

Шунингдек, расмий сайт орқали барча керакли маълумотларга эга бўлишингиз мумкин: www.acibadem.com.ru; Инстаграм саҳифа: @acibadem.russia

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Acıbadem шифохонасининг Ўзбекистондаги иккинчи ваколатхонаси очилди | Zamon.uz