11 йил аввал Россияга ишлаш учун кетган юртдошимиз Ватанга қайтарилди
Фуқаро ишга лаёқатсиз бўлиб қолгани айтилмоқда.

Бундан 11 йил аввал Россия Федерациясига ишлаш мақсадида борган М.Г. айни пайтда оғир дардга чалиниб, ишга лаёқатсиз бўлиб қолган.
Мамлакатимизнинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Томск шаҳридаги “Дўстлик” ўзбек диаспора ташкилоти томонидан фуқаро М.Г.га ёрдам кўрсатилиб, авиачипта олиб берилди.
Фуқаро 4 июль куни Новосибирск – Тошкент йўналишидаги авиарейс орқали Ўзбекистонга қайтарилди.
Маълумот ўрнида, юртдошимизни Ўзбекистоннинг мутасадди ташкилотлари вакиллари кутиб олган ва тиббий хизмат кўрсатишга келишиб олинган.







