Ўзбекистон

Пахта майдонларига субсидия ажратиш тартиби белгиланди

Низомга кўра, агротехник тадбирлар учун ҳар бир гектар майдонга 1 млн сўм субсидия берилади.

Пахта майдонларига субсидия ажратиш тартиби белгиланди

 

Ҳукумат қарори билан Пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехник тадбирлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” телеграм каналида хабар берилди.

 

Низомга мувофиқ, пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехник тадбирлар учун 13 та тумандаги ердан фойдаланувчиларга ҳар бир гектар майдонга 1 млн сўм субсидия берилади.

 

Ердан фойдаланувчилар қишлоқ хўжалиги бўлинмасига “Агросубсидия” ахборот тизими орқали субсидия олувчилар рўйхатига киритиш учун 2022 йил 25 июлгача ариза билан мурожаат қилади.

 

Қишлоқ хўжалиги бўлинмаси аризаларга асосан 2022 йил 1 августгача ердан фойдаланувчиларнинг номи, манзили, пахта майдони тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган рўйхатни вилоят ҳокимликларига тақдим этади.

 

Ҳокимликлар 2022 йил 5 августгача ердан фойдаланувчилар рўйхатини тасдиқлайди.

 

Қишлоқ хўжалиги бўлинмаси 2022 йил 10 августгача ердан фойдаланувчиларни уларнинг рўйхатга киритилганлиги ёки рўйхатга киритиш рад этилганлиги тўғрисида хабардор қилади.

 

Рўйхатга киритилган ердан фойдаланувчи 2022 йил 5 сентябргача “Агросубсидия” АТ орқали субсидия ажратиш бўйича ариза билан Қишлоқ хўжалиги вазирлигига мурожаат қилади.

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги рўйхатни умумлаштиради ва уларни 2022 йил 20 сентябргача Молия вазирлиги ва Давлат статистика қўмитасига тақдим этади.

 

Молия вазирлиги рўйхатга мувофиқ субсидиянинг дастлабки 70 фоизини 2022 йил 1 октябргача қуйидаги тақсимотга кўра ташкилотларнинг ҳисобварақларига ўтказиб беради:

 

➖60 фоизини – ердан фойдаланувчиларга;
➖6 фоизини – Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтига;
➖4 фоизини – Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институтига.

 

Давлат статистика қўмитаси 2023 йил 25 ноябргача ердан фойдаланувчиларнинг 2023 йилдаги пахта ҳосилдорлигини аввалги йил билан таққослаган ҳолда маълумот тайёрлайди ва Молия вазирлигига тақдим этади.

 

Молия вазирлиги Давлат статистика қўмитасининг маълумотига асосан пахта ҳосилдорлиги аввалги йилга нисбатан 15 фоиз ёки ундан кўп миқдорда ошганда, субсидиянинг қолган 30 фоизини 2023 йил 20 декабргача ердан фойдаланувчиларнинг ҳисобварағига ўтказиб беради.

 

Ушбу Вақтинчалик низом 2024 йил 1 январгача амал қилади.

 

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"