Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти билан телефонлашди

Режеп Таййип Эрдоған Ўзбекистон раҳбарининг Қорақалпоғистондаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлади

Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти билан телефонлашди

 

 

Бугун, 5 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Етакчилар шу йили март ойида Тошкент шаҳрида ўтган Стратегик шериклик кенгашининг иккинчи йиғилишида эришилган келишувлар ижросининг боришини муҳокама қилди.

 

Туркия Президенти Ўзбекистон раҳбарининг Қорақалпоғистон Республикасида тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлади.

 

Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни, энг аввало, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуниация ва маданий-гуманитар соҳаларда кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

 

Савдо, транспорт, саноат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳалардаги икки томонлама лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги қайд этилди.


Шунингдек, 2022 йил ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилоти саммити юзасидан фикр алмашилди.


Давлат раҳбарлари яқинлашиб келаётган Қурбон ҳайити билан бир-бирини қутлаб, мамлакатларимизнинг биродар халқларига фаровонлик ва равнақ тиладилар.

 

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти билан телефонлашди | Zamon.uz