Бу йилги тест жавоблар варақаси намунаси тасдиқланди
Бу ҳақда ДТМ матбуот хизмати хабар берди.

Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан бу йилги тест синовлари стадион ва хиёбонларда ўтказилиши белгиланди.
Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссиясининг 1-сон баёни тасдиқланди.

Қайд этилишича, 2022-2023-ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовлари стадион ва хиёбонларда ўтказилиши белгиланди.







