Сиёсат

21 июль куни Марказий Осиё давлатлари президентлари Қирғизистонда йиғилади

Давлат раҳбарларининг маслаҳат учрашуви Иссиқкўл бўйида, Чўлпонота шаҳрида бўлиб ўтади.

21 июль куни Марказий Осиё давлатлари президентлари Қирғизистонда йиғилади

 

21 июль куни Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг охирги беш йил ичидаги тўртинчи маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади. Бу ҳақда “ЎзА” ахборот агантлиги хабар бермоқда.

 

Қирғиз Республикаси раҳбари Садир Жапаров ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бўлажак йиғилишга тайёргарлик масаласи ва кун тартибини аллақачон муҳокама қилган.


Қайд этилишича, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг ҳаммаси тадбирда иштирок этиш таклифини қабул қилган.

 

Расман Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашуви деб номланган мазкур саммит минтақадаги Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон Президентларининг ҳар йили ўтказиладиган учрашуви ҳисобланади.

 

Шавкат Мирзиёев 2017 йил сентябрь ойида Нью Ёркда бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида маслаҳат учрашувлари ўтказиш ташаббуси билан чиққан.


Қоидага кўра, саммит навбатма-навбат шу беш давлатдан бирида ўтказилади. Биринчи саммит 2018 йил баҳорда Қозоғистон пойтахтида, иккинчиси 2019 йил кузида Тошкентда ташкил этилган. 2020 йил Бишкекда бўлиб ўтиши режалаштирилган, бироқ коронавирус пандемияси туфайли бекор қилинган учинчи анжуманга 2021 йил август ойида Туркманистоннинг Аваза шаҳри мезбонлик қилди. Дастлабки режага кўра, тўртинчи, яъни навбатдаги учрашув, асли, Душанбеда бўлиб ўтиши керак эди.

 

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

21 июль куни Марказий Осиё давлатлари президентлари Қирғизистонда йиғилади | Zamon.uz