Ўзбекистон

Андижонда фермерларнинг ери ноҳақ олиб қўйилаётгани бўйича расмий изоҳ берилди

Маълум қилинишича, 2021 йилда самарасиз майдонлар ўрнида узумчилик кластерларини ташкил этиш таклиф қилинган.

Андижонда фермерларнинг ери ноҳақ олиб қўйилаётгани бўйича расмий изоҳ берилди

 

Ижтимоий тармокда Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида фермерларнинг ерлари ноҳақ олиб қўйилаётгани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.


Маълум қилинишича, ушбу ҳолат Қўрғонтепа тумани Дардоқ қишлоғида жойлашган “Шароф Рашидов” массивига оид бўлиб, мазкур массив 1800 гектар ер майдонига эга. 


114 та фермер хўжаликка бўлиниб кетган ушбу ҳудуднинг айрим жойлари самарасиз фойдаланиш оқибатида ҳозирда қаровсиз ҳолатга келиб қолган. Ҳудуддаги кўп майдонлардан мева етиштириш ва экин ишлари қолиб, бошқа мақсадларда фойдаланилган.


Таъкидланишича, шу массивда жойлашган “Ёртибоши” маҳалласидаги  500 дан ортиқ аҳолини ишсизлик ва камбағаллик муаммоси қийнаб келади. Бу ерлик аҳоли олдиндан “Узумчилик” фаолиятини яхши билган, аммо фермер хўжаликлари тасарруфида бўлган ерлардан фойдаланиш имкони уларда бўлмаган эди.


2021 йилда мазкур ҳолат билан яқиндан танишган туман ҳокими, ҳудуд фаоллари ва нуронийлари билан кенгашган ҳолда, “Шароф Рашидов” массиви ер майдонларидан ўзини оқлаган йўналишларда фойдаланиш, самарасиз майдонлар ўрнида узумчилик кластерларини ташкил этиш орқали янги технологиялар ҳамда илмга асосланган лойиҳаларни ишга тушириш таклифини маъқуллаган.


“Ерлардан самарали фойдаланаётган фермерлар мазкур ҳолат бўйича тушунмовчиликка юз тутган ва ушбу суратларни олишган. Аммо, шу куннинг ўзида туман ҳокими фермерлар билан учрашган ва барча масалага ойдинлик киритиб олиниб, муаммолар барҳам топган”, —дейилади хабарда.


Воқеадан бир ой вақт ўтиб, аҳамиятини йўқотиб бўлган мавзудаги ушбу суратлар тармоқларга сиздирилган. Ҳозирда ушбу муаммолар тўлиқ бартараф этилган.

 

custom img

Янги Тошкент аэропорти қурилиши муносабати билан  7 та қабристон кўчирилади

Уларнинг 2 таси Қуйи Чирчиқ, 5 таси Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган.

custom img

Давоматни сунъий интеллект назорат қилади: Тошкентдаги 26 та мактабда янги тизим синовдан ўтказилмоқда

Тизим смарт камералар ва Face ID технологияси орқали ўқувчиларнинг дарсдаги иштирокини автоматик қайд этади.

custom img

Уй-жой ва мерос: етим болалар ҳуқуқи қандай ҳимоя қилинади?

Янги қонун билан васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги қонунчиликка муҳим ўзгартишлар киритилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева “Ўзбекфилм” киностудиясини ривожлантириш бўйича режаларини маълум қилди

Саида Мирзиёева Абу Али ибн Синонинг болалиги ҳақидаги тарихий фильм суратга олинаётган майдонда ҳам бўлди.

custom img

Тошкентда МИБ орқали болалар онасига қайтарилди

Шу тариқа суд ҳужжатида белгиланган талаблар амалда бажарилиб, ижро иши якунланган.

custom img

Янги Тошкентнинг эртанги куни ўзимизга боғлиқ — Саида Мирзиёева

Саида Мирзиёева Янги Тошкентдаги қурилиш жараёнлари билан танишиб, тадбиркорларни ҳудудга сармоя киритиш, қурилиш ва бизнес лойиҳаларини йўлга қўйишга чақирди.

custom img

“Туркий дунё маданиятига қўшган ҳиссаси учун”: Озодбек Назарбеков халқаро мукофотга лойиқ кўрилди

Тақдирлаш маросими 26 сентябрь куни Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтади.

custom img

Маккага дрон ҳужуми: Ўзбекистон ТИВ ҳужумга уринишни кескин қоралади

Вазирлик Саудия Арабистони билан бирдамлигини билдириб, барча томонларни вазминликка ва халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя қилишга чақирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"