Ўзбекистон

Уйли бўлган 70 ёшли муаллима, 14 йил деганда иши тикланган майор ва ҳимояга олинган аёллар

Бухорода 700 дан зиёд фуқаронинг муаммоси жойида ҳал этилди.

Уйли бўлган 70 ёшли муаллима, 14 йил деганда иши тикланган майор ва ҳимояга олинган аёллар

 

Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси масъуллари, Бош прокуратура, Судьялар олий кенгаши, Олий суд, ўттизга яқин вазирликлар, қўмиталар ва идоралар раҳбарларининг бу галги манзили Бухоро бўлди. Пешку туманининг Янгибозор, Когон шаҳридаги “Темирйўлчилар”, Жондор туманининг “Зарафшон” маҳаллаларидаги мулоқотларида вилоятнинг барча ҳудуди аҳолиси қамраб олинди. Қабуллар давомида эса мурожаатлари ижобий ҳал қилинган кўплаб инсонларни учратдик. Ечим топилган масалалар мавзуси-ю йўналиши турфа, бироқ уларнинг замирида бир ҳаётий ҳақиқат, мамлакатимизда яшаётган ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ-эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, қонун устуворлиги, адолатни қарор топтириш йўлидаги эзгу саъй-ҳаракатлар мужассам.

 

Масалан, Бош прокуратура масъуллари ғиждувонлик 70 ёшли таълим фахрийси Анна Гилёванинг мурожаатини жойига чиқиб ўргангач, масала жойида ҳал қилинди. Тақдир тақозоси билан ёшлигида Бухорога кўчиб келган, Ғиждувонда улғайиб, бир умр муаллималик қилган Анна момога маданий мерос объекти сифатида олинган ихчамгина уйчаси ўрнига Ғиждувон тумани “Гулистон” маҳалласидан эгалик ҳуқуқи асосида уй-жой ажратилиши таъминланди. Янги хонадон калити ҳам шу ерда топширилди.

 

Президентимиз асос солган халқ билан мулоқот тизими боис бухоролик Ҳожиакбар Атоев, когонлик Содиқжон Нуров, ғиждувонлик Ашраф Қиличев, қоракўллик Хуршид Ҳожиқулов ҳаётида ҳам бугун адолат ғалаба қилди. Бу инсонларнинг барчаси анча йиллар аввал ички ишлар тизимида турли вазифаларда хизмат қилган: бири майор, иккиси катта лейтенант, яна бири кичик сержант бўлган. Суд ҳужжатларини ўқирканмиз, 2008-2016 йилларда улар етарлича факт-исботларсиз, далиллар мажмуи билан тасдиқланмаган кўрсатувлар асосида ишдан четлатилганига гувоҳ бўлиш мумкин.

 

Бу галги мулоқотларда эса Ички ишлар вазирлиги масъуллари 6-14 йил деганда яна соҳага қайтган майор Ҳожиакбар Атоев, катта лейтенантлар Содиқжон Нуров ва Ашраф Қиличев ҳамда кичик сержант Хуршид Хўжақуловни бирма-бир табриклаб, уларга масъулиятли вазифада омад тилади.

 

Бош прокуратура, Ички ишлар ва Олий суд масъулларига мурожаатлардан сўнг айбига иқрор-у қилмишига минг пушаймон бўлган, муносиб жазо олганини тан олиш билан бирга, тузалиш йўлига ўтган, ҳаётини изга солиш учун имконият сўраган бир қатор шахслар муддатидан аввал жазодан шартли озод қилинди.

 

Хусусан, мурожаатлар асосида жиноят ишлари бўйича Когон туманидаги суди жазони ижро этиш колониясида ташкил қилган очиқ суд ишида 29 нафар маҳкум манзил колониясига ўтказилди, бир нафар маҳкумнинг эса жазоси енгилроғи билан алмаштирилиб, муддатидан илгари шартли озод қилинди.

 

Мурожаатлар асосида оилавий зўравонлик ва тазйиққа учраган бир қатор хотин-қизлар давлат ҳимоясига олиниб, уларга ҳимоя ордерлари берилди. Халқ қабулхоналари ва 3-сектор масъулларига аввал мурожаат қилган ижтимоий ҳимояга муҳтож 10 дан зиёд оилалар фарзандларига ички имкониятлар ҳисобидан бепул расмийлаштириб берилган фуқаролик паспортлари – ID-карталар топширилди.

 

Бухоро шаҳрида яшовчи Камол Ҳусеновнинг фарзанди аввалроқ кредит эвазига ихчамгина иссиқхона барпо қилади, бироқ, тақдир-пешона экан, меҳнатининг роҳатини кўра олмайди: яқинда оламдан ўтади. Кредитдан қолган 18 миллион сўм қарздорликни тўлашга Камол ота имкон топа олмаяпти. Қарздорлик эса судга оширилган, суддан ижрога қаратилган.

 

Айни шу масалада Судьялар олий кенгаши масъулларидан маслаҳат ва ёрдам сўраган Камол Ҳусеновнинг кредит қарздорлиги ички имкониятлар ҳисобидан биратўла қоплаб берилди. Йирик иссиқхона тармоғига эга тадбиркорлардан бири ёлғиз қизи билан қолган отахоннинг иссиқхонасини барқарор ишлаб кетишини таъминлаб берадиган бўлди.

 

Қабулларда кўплаб тадбиркорларнинг ҳам муаммолари ҳал қилинди. Бир мисол: Марказий банк ва Мактабгача таълим вазирлиги масъуллари билан мулоқотлар асносида тадбиркор Кимё Ёдгоровага Когон туманида 150 ўринли нодавлат мактабгача таълим ташкилоти барпо қилиш учун берилган кредитнинг имтиёзли даври яна бир йилга узайтириб берилди.

 

Жондорлик Зарина Боқиеванинг мурожаати асосида унинг хорижда оғир хасталикка чалинган отаси Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги жамғармаси ҳисобидан мамлакатимизга олиб келинадиган, Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари эса Заринанинг бемор отасини мамлакатимизда даволашга ёрдам берадиган бўлди.

 

Қабуллардан сўнг қатор мурожаатлар жойига чиқиб ўрганилди/ Маҳаллаларда, хонадонларда кечган мулоқотлар асносида ҳам қатор масалалар ечими бўйича аниқ муддатли вазифалар белгилаб олинди. Айтайлик, Марказий банк масъулларининг Шофиркон туманининг Арабхона, Шўробод қишлоқларидаги ўрганишларидан сўнг “Арабхона” маҳалла фуқаролар йиғинининг маъмурий биносини барпо қилиш учун тамал тоши қўйилди. Шофирконнинг Шўробод қишлоғида яшовчи бир гуруҳ мурожаатчи хотин-қизлар яқинда айни шу маҳаллада иш бошлайдиган “Бухоро агро кластер” корхонасига ишга жойлаштириладиган бўлди.

 

Бир сўз билан айтганда, давлатимиз раҳбарининг алоҳида топшириғи асосида тузилган Республика ишчи гуруҳининг Бухоро вилоятидаги уч кунлик оммавий қабулларида қарийб 1 минг 600 та масала кўриб чиқилиб, уларнинг 714 таси жойида ҳал қилинди. 322 нафар мурожаатчига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтириш берилган бўлса, қарийб 560 та масалани ҳал қилиш бўйича аниқ муддат ва масъуллар белгиланиб, Президент Администрацияси ва Халқ қабулхоналари томонидан назоратга олинди.

 

Баҳринисо Мадумарова тайёрлади.

custom img

Беларусга ишлашга бориб, алданиб қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Фуқаро Минскка етиб боргач, иш берувчи билан алоқаси узилиб, маблағсиз ва оғир аҳволда қолган.

custom img

Янги Андижонда 300 миллион долларлик қурилиш лойиҳаси бошланади

Ўзбекистоннинг "Sanderson City" МЧЖ ва Жанубий Кореянинг "U&К Global" компанияси инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишув имзолади.

custom img

Қайси ҳолларда болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўловлари тўхтатилади?

Август ойидан айрим оилалар учун болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўловлари тўхтатилиши мумкин. Бунга оиладаги меҳнатга лаёқатли шахсларнинг расмий бандлиги асосий мезон сифатида олинади.

custom img

Навоийда Damas'да 17 нафар боғча боласи ташиган ҳайдовчи жазоланди

Ҳолат юзасидан унга нисбатан маъмурий чора қўлланилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев таваллуд куни муносабати билан йўлланган табриклар учун миннатдорлик билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев таваллуд куни муносабати билан йўлланган табрикларни Янги Ўзбекистоннинг халқаро нуфузи ва халққа билдирилган ҳурмат ифодаси деб баҳолади.

custom img

Жиззах шаҳрининг бош режасига ўзгартириш киритилди

Ҳужжатга кўра, келгуси йилларда шаҳар ҳудуди қарийб икки баравар кенгайтирилади, транспорт, уй-жой ва муҳандислик инфратузилмаси тубдан модернизация қилинади.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги учта ҳужжатли фильм халқаро телеканалларда намойиш этилди

24 июль куни Россия 24, Россия Култура ва Euronews телеканалларида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг яратилиш тарихига бағишланган учта ҳужжатли фильм илк бор эфирга узатилди. Фильмларда марказнинг ташкил этилиши, халқаро аҳамияти ва унинг амалга оширилиш босқичлари ёритилган.

custom img

Саида Мирзиёева судьялар ва суд тизими ходимларини табриклади

Саида Мирзиёева 25 июль — Халқаро судьялар ва суд тизими ходимлари фаровонлиги куни муносабати билан табрик йўллаб, судьялар фаровонлиги адолатли va одил судловнинг муҳим шарти эканини таъкидлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"