Ўзбекистон

ХТВ тизимида жорий йилнинг 6 ойида 37,7 млрд сўмлик қонун бузилиши ҳолати аниқланди

Ҳолат бўйича 125 нафар ходимга чора кўрилган.

ХТВ тизимида жорий йилнинг 6 ойида 37,7 млрд сўмлик қонун бузилиши ҳолати аниқланди

 

Кеча, 16 июль куни АОКАда Халқ таълими вазирлиги Ички аудит хизмати фаолиятининг жорий йил I ярим йиллик натижалари сарҳисобига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

 

Вазир ўринбосари Темур Комилов томонидан берилган маълумотларга кўра, жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида ўтказилган тадбирлар натижасида 270,4 млрд. сўмлик молиявий хато ва камчиликларнинг олди олинишига эришилган. Шу билан бирга, таълим муассасаларида ўтказилган 524 та назорат тадбирларида 37,7 млрд сўмлик қонун бузилиш, шундан 10,4 млрд сўмлик пул маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари аниқланган.

 

Сурхондарё вилояти Денов туманида ўтказилган назорат тадбирида иш ҳақига нисбатан банкдан ортиқча олинган 2,8 млрд сўм нақд пул маблағлари кассага кирим қилинмасдан ўзлаштирилиши, фуқароларнинг шахсий кредитларни сўндириш ҳамда омонатга жойлаштириш орқали 6,9 млрд сўм маблағ талон-торож қилинган.  

 

Бакалавр ва қайта тайёрлов дипломлари қалбакилаштирилиши ҳисобига Жиззах вилоятида 1,9 млрд сўм, Сирдарё вилоятида 1,8 млрд сўм, Бухоро вилоятида 1,4 млрд сўм, Қашқадарё вилоятида 0,1 млрд сўм, жами 5,3 млрд сўм миқдоридаги бюджет маблағлари ноқонуний сарфланган.

 

“Халқ таълими тизимига ажратилган маблағлар республика давлат бюджетидан тегишли ташкилотларга ажратилган энг катта миқдор кўрсаткичга эга — 30 триллион сўмга яқин. Шу боисдан тизимда аниқланаётган молиявий хато ва камчиликлар сони ҳам шунга мутаносиб равишда катта миқдорни ташкил қилади”, — дейди Темур Комилов.

 

Жорий йилнинг олти ойи давомида молиявий қонун бузилиш ҳолатларига  йўл қўйган 125 нафар масъул шахсларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда интизомий жазо чоралари кўрилган. Уларнинг 89 нафарига ҳайфсан эълон қилинган, 16 нафарига жарима қўлланилган, 20 нафар масъуллар эса ўз лавозимидан озод этилган.  

 

Аниқланган ҳолатлар бўйича ҳуқуқий баҳо бериш ва қонуний чора кўриш мақсадида таркибида жиноят аломатлари бўлган 37,6 млрд сўмлик ўрганиш материаллари ҳуқуқ-тартибот органларига тақдим этилган.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизмида салкам 10 млрд сўм пул маблағлари талон-тарож қилингани хабар қилинганди.

 

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"