Нима учун Украина бош прокурори ва хавфсизлик хизмати раҳбари ишдан олинди?
Зеленский бунинг сабабини очиқлади.

Кеча Украина президенти мамлакат бош прокурори ва хавфсизлик хизмати раҳбарини ишдан бўшатди. Владимир Зеленский бунинг сабабини очиқлади.
Унинг сўзларига кўра, ҳар иккала орган вакиллари орасида давлатга хиёнат жинояти ҳолатлари кўпайган. Ҳозирда 651 та шундай иш кўрилаётгани айтилган.
"Бу каби ҳолатлар мазкур идора раҳбарлари олдига жиддий саволларни қўяди. Бу саволларнинг ҳар бирига зарур жавоблар олинади", — деган Украина раҳбари.
Зеленский прокуратура ва хавфсизлик хизматининг айрим ходимларини Россия томони билан ҳамкорликда айблаган.
Аввалроқ Украина армиясида катта талафотлар борлиги тан олинганди.







