Сиёсат

Шавкат Мирзиёев бу ҳафта нималар қилади?

Шерзод Асадов бу ҳақда маълумот берди.

Шавкат Мирзиёев бу ҳафта нималар қилади?

 

Душанба куни Ўзбекистон президентининг матбуот котиби Шерзод Асадов Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги иш режаси ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда блогер Азиза Қурбонова хабар қилди.

 

Душанба куни давлат раҳбари тармоқ ва ҳудудларда ахборот технологияларини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор ўтказиши кўзда тутилган.

 

28−29 июль кунлари Тошкентда Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирларининг йиғилиши бўлиб ўтади. Шавкат Мирзиёевнинг Ташкилот ташқи ишлар вазирлари билан учрашиши кутилмоқда.

 

25−26 июль кунлари Тошкентда Афғонистон бўйича халқаро конференция бўлиб ўтади ва унда 20 дан ортиқ давлат делегациялари иштирок этади. Уларга президент мурожаати йўлланади.

 

Таъкидланишича, брифингда 24 июль — Шавкат Мирзиёевнинг туғилган куни қандай ўтгани ҳақида ҳам ахборот берилди.

 

«Ҳафтанинг сўнгги куни якшанба дам олиш куни бўлишига қарамасдан давлатимиз раҳбари учун фаол тарзда кечди. Президентимиз Марказий Осиё, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари, шунингдек, Туркия Республикаси етакчилари билан телефон орқали мулоқотлар қилди. Мулоқотларда хорижий давлат раҳбарлари президентимизни таваллуд айёмлари билан қутладилар, шунингдек, икки томонлама алоқаларнинг янада ривожлантириш борасида суҳбат қилдилар», — деди Шерзод Асадов.

 

Қайд этилишича, давлат раҳбарининг ташаббуслари, саъй-ҳаракатлари халқаро миқёсда кенг эътироф этилмоқда.

 

«Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашдаги катта хизматлари учун ҳурматли Шавкат Миромонович РФ президенти томонидан Александр Невский ордени билан тақдирланганликлари ҳам бунинг бир ифодаси бўлди», — деди президент матбуот котиби.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Шавкат Мирзиёев бу ҳафта нималар қилади? | Zamon.uz