Ўзбекистон

ХТВ сохта сертификатлар юзасидан муносабат билдирди

Аниқланишича, айрим ходимлар сохталаштирилган сертификатлар билан иш фаолиятини олиб борган.

ХТВ сохта сертификатлар юзасидан муносабат билдирди

 

Ижтимоий тармоқларда тарқалган олдинги йилларда ташкил этилган қайта тайёрлаш курслари сертификати билан боғлиқ мурожаатлар юзасидан Халқ таълими вазирлиги расмий муносабат билдирди.

 

Маълум қилининишича, 1991-1994 йилларда ўша даврдаги А. Авлоний номидаги малака ошириш институти ва ҳудудий малака ошириш институтларида турли фанлар бўйича 2-3 ойлик қисқа муддатли қайта тайёрлаш курслари ташкил этилган. 

 

Мазкур курсларнинг давомийлиги ва уларга қўйиладиган талаблар бўйича тартибга солувчи ягона норматив ҳужжат бўлмаганлиги сабабли, ушбу курсларнинг муддатлари ҳар бири 288 соатдан 400 соатгача турлича белгиланган. 

 

Ўша даврда турли хил қайта тайёрлаш курсларида ўқиган тингловчилар тегишли қайта тайёрлаш курслари сертификатини қўлга киритишган (у даврда қайта тайёрлаш учун сертификат берилган). Аммо шу билан бир қаторда ўша пайтларда қалбаки қайта тайёрлаш сертификатлари ҳам тарқалган ҳолатлар аниқланган. 

 

Бундай ҳолатлар бўйича бугунги кунга қадар 14 та ҳудудий малака ошириш марказлари ва А.Авлоний номидаги миллий тадқиқот институтига сертификат ҳаққонийлиги ёки қалбакилигини аниқлаштириш мақсадида иш берувчилар ва бошқа ваколатли ташкилотлар томонидан мурожаатлар келиб тушмоқда. 

 

Қайд этилмаган, соҳталаштирилган сертификатлар ва дипломлар тўғрисида маълумотлар ўз вақтида бериб келинмоқда.

 

2006 йилга қадар, яъни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 февралдаги “Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” 25-сон Қарори тасдиқлангунга қадар бундай ҳолатлар давом этган. 

 

Юқоридаги қарор тасдиқлангандан сўнг қайта тайёрлаш курслари норматив ҳужжатлари тартибга солиниб, бу каби ҳолатларга чек қўйилган. 


Шунга қарамасдан, айрим бир тизимда фаолият юритаётган ходимлар ўша даврда соҳталаштириб қўлга киритган сертификатлари орқали иш фаолиятини олиб борган ҳолатлар аниқланди. 

 

Бундай ҳолатларга аниқлик киритиш бўйича А.Авлоний номидаги институт доимий равишда иш берувчилар, мактаблар, туман халқ таълими бўлимлари, вилоят бошқармалари ва жойлардаги молия бўлимлари ҳамда бошқа ваколатли ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. 

 

“Бундан кейин ҳам шу каби сертификатларнинг хаққонийлигини ўрганиш бўйича Миллий тадқиқот институти ва 14 та ҳудудий марказлар ҳамкорликка тайёрлигини маълум қиламиз”, —дейилади хабарда.

 

custom img

Ёшлар замонавий меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитилади

Президент Хоразм илғор касбий маҳорат техникуми ва Касблар шаҳарчаси фаолияти билан танишди.

custom img

Томди туман суди раиси лавозимига мажбуран тайинлангани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Судьялар олий кенгаши унинг тайинлови ЙТҲ билан боғлиқ экани ҳақидаги тахминларни асоссиз деб атади.

custom img

Президент “Тилло домор” корхонасининг янги ишлаб чиқариш мажмуаси фаолияти билан танишди

Корхонада 70 дан ортиқ турдаги сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, йилига қарийб 100 миллиард сўмлик маҳсулот тайёрланади.

custom img

Урганч халқаро аэропортида йўловчиларга хизмат кўрсатиш қуввати соатига 300 нафардан 1 минг 300 нафаргача ортади

Президент Урганч халқаро аэропортининг расмий делегациялар учун мўлжалланган янги терминалини кўздан кечирди.

custom img

Омскдаги ёнғинда жароҳатланган икки ўзбекистонликнинг аҳволи оғир экани маълум қилинди

Улардан бири сунъий нафас олиш аппаратига уланган, иккинчиси ҳам реанимация бўлимида даволанмоқда.

custom img

Муддатли тўлов хизматлари операторлари фаолияти йўлга қўйилади

Банклар ва микромолия ташкилотларидан ташқари, муддатли тўлов хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар оператор деб эътироф этилади.

custom img

Словакия, Германия ва Жанубий Кореяга ишга юборишни ваъда қилганлар ушланди

Улардан бири 85 млн сўм, бошқалари эса 4 минг ва 5 900 АҚШ доллари олаётган вақтида қўлга олинган.

custom img

ДХХ кубогининг Республика босқичига қуръа ташланди

Баҳслар 17–22 август кунлари «Бунёдкор» академияси майдонларида ўтказилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"