Шавкат Мирзиёев Эрон Президентига ҳамдардлик билдирди
Аввалроқ Эронда кучли сув тошқинлари кузатилиб, одамлар ҳалок бўлганди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Эроннинг қатор ҳудудларида юз берган кучли сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва катта талафотлар етказилгани муносабати билан Президент Иброҳим Раисийга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Хабарда айтилишича, Давлат раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига таскин-тасалли сўзларини етказишни сўраган. Шунингдек, жароҳатланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилаган.








