Шу ҳафтада Ўзбекистон, Туркия ва Озарбайжоннинг уч томонлама музокаралари бўлиб ўтади
Президент матбуот котиби бу бўйича маълумот берди.

Тошкентда илк бор Ўзбекистон, Туркия ва Озарбайжон уч томонлама музокаралар ўтказади. Бу ҳақида Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Учрашув шу ҳафтада бўлиб ўтади. Унда уч давлат ташқи ишлар, савдо ва транспорт вазирлари иштирок этади.
“Бу умуман янги механизм”, – деган Асадов.
Кун тартибидан минтақалар ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантириш, инвестиция, инновация, транспорт ва коммуникациялар соҳасидаги масалалар ўрин олган.
Бундан ташқари, Туркия ва Озарбайжон ТИВ раҳбарларини Шавкат Мирзиёев қабул қилиши кутилмоқда.







