Жиззахда 2 та юк машинаси тўқнашиб кетди
ЙҲХХ ҳодиса тафсилотларини маълум қилди.

Бугун, 8 август куни Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида иккита юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳолат бўйича ИИВ ЙҲХХ ахборот хизмати давтлабки маълумотларни эълон қилди.
Ҳодиса соат 19:00 атрофида Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг 1012-километрида юз берган. “Тошкент–Самарқанд” йўналишида 1996 йилда туғилган ҳайдовчи З. Н. бошқарувида бўлган “Исузу” ҳамда 1971 йилда туғилган ҳайдовчи М. Қ. бошқарувидаги “Зил-130” ўзаро тўқнашиб кетган. Шундан сўнг иккала транспорт воситаси ҳам ағдарилган.
ЙТҲ оқибатида “Исузу” ҳайдовчисига ҳамда “Зил-130” русумли автомобилда бўлган бир нафар йўловчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан туман ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.








