"Ўзгидромет" 12 август кунги об-ҳаво прогнозини эълон қилди
Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ ШАҲРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 18-20, кундузи 34-36° бўлади.
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.
Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23°, кундузи 32-37° бўлади.
БУХОРО, НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25°, кундузи 33-38° бўлади.
ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23°, кундузи 32-37° бўлади.
ҚАШҚАДАРЁ, СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25°, кундузи 34-39° бўлади.
АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23°, кундузи 30-35° бўлади.
РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒОЛДИ ВА ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 22-27° бўлади.







