Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Туркия раҳбари билан телефонлашди

Мулоқотда ШҲТ доирасидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилган.

Шавкат Мирзиёев Туркия раҳбари билан телефонлашди

 

 

Бугун, 15 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

 

Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кенг кўламли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

 

Олий даражадаги келишувларга мувофиқ ўзаро алоқалар ва сермаҳсул алмашинувлар юқори суръатда давом этаётгани мамнуният билан қайд этилди.

 

Ўзбекистонда Туркиянинг етакчи компаниялари иштирокидаги қўшма инвестиция лойиҳалари фаол амалга оширилмоқда. Ўзаро савдо кўрсаткичлари ўсмоқда, транспорт ва логистика соҳаларида кооперация алоқалари кучаймоқда. Биргаликдаги гуманитар дастурлар рўёбга чиқарилмоқда.

 

Икки мамлакат етакчилари минтақавий масалаларга тўхталар эканлар, август ойининг бошида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон, Туркия ва Озарбайжон ташқи ишлар, савдо ва транспорт вазирларининг учрашуви муваффақиятли ўтказилганидан ғоятда мамнун эканларини таъкидладилар. Ушбу форматдаги амалий ҳамкорликни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.

 

Шунингдек, халқаро ва минтақавий тузилмалар, шу жумладан Туркий давлатлар ташкилоти ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.

 

Давлат раҳбари шу кунларда Туркиянинг Конья шаҳрида ўтаётган ва ўзбекистонлик спортчилар муваффақиятли иштирок этаётган бешинчи Ислом бирдамлиги ўйинлари юксак даражада ташкил этилганини алоҳида таъкидлади.

 

Ўзбекистон ва Туркия Президентларининг телефон орқали мулоқоти ҳар доимгидек самимий ва дўстона руҳда ўтди.

 

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Шавкат Мирзиёев Туркия раҳбари билан телефонлашди | Zamon.uz