Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонга қайтмоқда
Давлат раҳбари тунда Умра амалларини адо этиб, Жиддадан Тошкентга жўнаб кетди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Жидда шаҳридан жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.



Қирол Абдулазиз халқаро аэропортида Мирзиёевни Макка вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи шаҳзода Бадр бин Султон бин Абдулазиз бошчилигидаги юқори мартабали амалдорлар кутиб олганди.







