Ўзбекистон

Барча ҳудудларда тест синовлари якунланди—ДТМ

Мазкур жараён 8 августда бошланганди.

Барча ҳудудларда тест синовлари якунланди—ДТМ

 

Бугун, 20 август куни Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларига кириш учун ўтказилаётган тест имтиҳонлари тўлиқ якунланди. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар қилди.

 

8 август куни 2022-2023-ўқув йили учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бошланган эди.

 

Тест синовлари 12 август куни Фарғона вилоятининг Сўх туманида, 17 август куни Самарқанд вилоятида, 19 август куни Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида, 20 август куни Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Сирдарё ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида ўз якунига етди.

 

“Давлат тест маркази тест синовларини ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этган барча ташкилотларга ва ходимларга ўз миннатдорчилигини билдиради”, — дейилади хабарда.

 

custom img

Сурхондарёда “ўзбек-афғон” чегарасидан 2,5 килограммдан ортиқ опий мусодара қилинди

Шунингдек, Тошкентда ўтказилган тезкор тадбирда қарийб 3 килограмм кўкнори бошоқлари аниқланди.

custom img

Янги Сергели кўчасида янги савдо ва хизмат кўрсатиш инфратузилмаси барпо этилди

Умумий қиймати 18,7 миллиард сўмлик лойиҳа доирасида Сергелида 250 дан ортиқ янги иш ўрни яратилди.

custom img

Ўзбекистон ва Қозоғистон атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш бўйича ҳамкорликни кучайтиради

Икки давлат “Тоза ҳаво” лойиҳаси доирасида қўшма илмий ишчи гуруҳ тузиш ва атмосфера мониторингини такомиллаштиришни режалаштирмоқда.

custom img

Қашқадарёда 9 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Юк машинасининг тормоз тизимида юзага келган носозлик оқибатида у ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланаётган жами 9 та транспорт воситаси билан тўқнашган.

custom img

Тошкентдаги “Ўрикзор” бозорида ёнғин содир бўлди

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

custom img

Тошкентда ўз жонига қасд қилишга уринган йигит қутқариб қолинди

Учтепа туманида патруль-пост хизмати ходими ва ИИВ Академияси курсанти Бўзсув каналига тушиб кетган йигитни сувдан олиб чиқди.

custom img

Фарғонада Туркия қалбаки паспорти ва “права"сини тайёрлаган жиноий гуруҳ ушланди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Робахон Маҳмудова раислигида Олий суд Пленуми мажлиси бўлиб ўтди

Мажлисда суд амалиётини янада такомиллаштиришга қаратилган Пленум қарорлари қабул қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"