Ўзбекистон

Хориждан ўқишни кўчириш бўйича тест синовлари куни маълум бўлди

Имтиҳонда жами 70 та тест топшириғи ва уларни ишлаш учун 3 соат вақт ажратилади.

Хориждан ўқишни кўчириш бўйича тест синовлари куни маълум бўлди

 

 

Талабалар ўқишини хорижий давлатлардаги ОТМлардан, шунингдек, Ўзбекистондаги хорижий ва нодавлат ОТМлардан давлат ОТМларига кўчириш бўйича тест синовлари 23-24-25-август кунлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Давлат тест маркази ахборот хизмати хабар қилди.

 

Тест синовлари очиқ майдонларда ташкил этилади ва 23-август куни бошланиб, 25-август куни 1-сменада якунланади. Бунда тест синовлари 1-сменада 08:00 дан 11:00 га қадар, 2-сменада 18:00 дан 21:00 га қадар бўлиб ўтади.

 

Тест синовлари 2 та мутахассислик ва 3 та мажбурий фан бўйича ўтказилади ҳамда талабгорларга мутахассислик фанларида 20 тадан, мажбурий фанларда 10 тадан жами 70 та тест топшириғи ва уларни ишлаш учун 3 соат вақт ажратилади.

 

Тест синовларида тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 балл бўлиб, ҳар бир тўғри жавоб учун мутахассислик фанларида 3,15 баллдан, мажбурий фанларда 2,1 баллдан берилади.

 

Талабгорлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайтидан олишлари мумкин.

 

Талабгорлардан тест синови ўтказиладиган ҳудудга белгиланган вақтдан камида 1 соат олдин шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома билан келишлари сўралади.

 

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

custom img

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш: 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Сенатда жазо чораларини кучайтириш кўриб чиқилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"