Ўзбекистон

Ниагара шаршарасида Ўзбекистон байроғи ранглари акс этади

Буни жонли эфирда томоша қилиш мумкин.

Ниагара шаршарасида Ўзбекистон байроғи ранглари акс этади

 

Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан 1 сентябрь куни Канадада ва Шимолий Aмерикадаги энг машҳур сайёҳлик жойларидан бири — Ниагара шаршарасида Ўзбекистон давлат байроғи ранглари акс этади. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди. 

 

Ўзбекистоннинг Канададаги элчихонаси маълумотларига кўра, шаршарани 31 август куни маҳаллий вақт билан соат 22:30 (Тошкент вақти билан 1 сентябрь, соат 7:30)да жонли эфирда томоша қилиш мумкин. 

 

Шунингдек, Ўзбекистон дипломатик миссияси ватандошлар билан биргаликда Ниагара шаҳрида Мустақиллик байрамини кенг нишонлашни режалаштираётгани таъкидланган. Ўзбек рақс ва қўшиқлари, анъанавий ўзбек палови билан тантанали зиёфат ташкил этилади.

 

Эслатиб ўтамиз, Ниагара шаршараси ўтган йили Ўзбекистон Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан илк бор Ўзбекистон байроғи рангларига бўялган эди.

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Иорданияда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Иорданияда бўлади

Ташриф дастурига кўра, Амман шаҳрида олий даражадаги музокаралар ва бошқа тадбирлар ўтказилади.

Янгиланган ўзбек алифбоси: паспорт ва ID-карталар алмаштириладими?

Янгиланган ўзбек алифбоси: паспорт ва ID-карталар алмаштириладими?

“Ўзбек алифбосига киритилган ўзгартиришларни жамият ҳаётининг барча соҳаларига жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Давлат ташкилотининг собиқ ходими қидирувда эди: у Туркияда ушланди

Давлат ташкилотининг собиқ ходими қидирувда эди: у Туркияда ушланди

У Жиноят кодексининг 167 ва 228-моддалари билан қидирувга берилган бўлиб, Ўзбекистонга қайтарилган.

Қаршидаги хонадонда газ портлади: жароҳатланганлар бор

Қаршидаги хонадонда газ портлади: жароҳатланганлар бор

Ҳозирда ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари ва ҳолатларини аниқлаш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда 23,5 мингта хорижий корхона фаолият юритмоқда: энг кўпи савдо соҳасида

Ўзбекистонда 23,5 мингта хорижий корхона фаолият юритмоқда: энг кўпи савдо соҳасида

Саноат, ахборот ва алоқа ҳамда қурилиш йўналишлари ҳам хорижий корхоналар фаолиятида етакчи соҳалар қаторида.

Электр энергияси тўлови: газсиз ҳудудлар учун ойлик базавий меъёр оширилди

Электр энергияси тўлови: газсиз ҳудудлар учун ойлик базавий меъёр оширилди

Янги меъёрдан фойдаланиш учун фуқаролардан ариза ёки қўшимча ҳужжатлар талаб этилмайди.

ОТМлар миллий рейтинги: давлат олийгоҳларини рағбатлантириш тартиби белгиланди

ОТМлар миллий рейтинги: давлат олийгоҳларини рағбатлантириш тартиби белгиланди

Рейтинг натижалари эълон қилинганидан кейин 15 иш куни ичида рағбатлантириш маблағлари давлат олий таълим ташкилотига ўтказилади.

3,2 млрд сўм қиморга тикилди: банк ходими мижозлар маблағини ўзлаштирган

3,2 млрд сўм қиморга тикилди: банк ходими мижозлар маблағини ўзлаштирган

Андижонда онлайн қимор билан боғлиқ бир нечта фирибгарлик ҳолатлари фош этилди.