Ўзбекистон

Ўзбекистонлик талабалар Президентга ўқишдан четлатилаётгани бўйича мурожаат қилди

Ҳолатга вазирлик расмий муносабат билдирди.

Ўзбекистонлик талабалар Президентга ўқишдан четлатилаётгани бўйича мурожаат қилди


Ижтимоий тармоқда Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти ва Кубань давлат тиббиёт университети ҳамкорлигида ташкил этилган қўшма таълим йўналишида таҳсил олаётган талабалар ва уларнинг ота-оналари мурожаати эълон қилинди. 


Унда Кубань давлат тиббиёт университетида “Стоматология” йўналиши бўйича ўқишни давом эттириш учун ташкил этилган имтиҳонларда етарли балл тўплай олмаган айрим талабаларнинг норозилиги акс этган. Cоғлиқни сақлаш вазирлиги ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор ўрганишлар натижасини маълум қилди.


Қайд этилишича, Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтида 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб Россиянинг Кубань давлат тиббиёт университети билан ҳамкорликда “Даволаш иши” ва “Стоматология” қўшма таълим йўналишлари ташкил этилган. 


2019 йил 27 мартда икки томонлама тузилган шартномага мувофиқ, ўқишга қабул қилинган талабаларнинг “Даволаш иши” йўналиши бўйича 3 йил Ўзбекистонда ва 3 йил Россия Федерациясида, “Стоматология” йўналишида эса 3 йил Фарғонада ҳамда 2 йил Россияда таълим олиши белгиланган.


2021-2022 ўқув йили якуни бўйича “Стоматология” йўналишида 46 нафар, “Даволаш иши” йўналишида 40 нафар талаба 3-босқични битириб, 2022 йил 21 август куни Россия Федерациясининг Кубань давлат тиббиёт университетига ўқув юрти мутасаддилари бошчилигида юборилган. 


25 август куни Кубань давлат тиббиёт университетида “Стоматология” йўналиши бўйича 3-босқичини битирган талабаларидан имтиҳон олинганда, 46 нафаридан 25 нафари белгиланган баллни тўплаб, ўқишни давом эттиришга тавсия этилган. Қолган 21 нафар талаба белгиланганидан паст балл жамғаргани учун имтиҳондан ўта олмаган.


Шундан сўнг ушбу талабалар ва уларнинг ота-оналари томонидан билдирилган мурожаат асосида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Россия томони, жумладан, Кубань давлат тиббиёт университети маъмурияти билан тегишли музокаралар олиб борди. Натижада имтиҳондан ўта олмаган талабалар рус тилини пухта эгаллаш шарти билан ушбу университетда ўқишни давом эттириш имкониятига эга бўлган.

 

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

custom img

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш: 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Сенатда жазо чораларини кучайтириш кўриб чиқилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"