Сиёсат

Судьялар ишига аралашув кескин жазоланади—Шавкат Мирзиёев

Президент Тараққиёт стратегияси доирасида 5 та асосий вазифани белгилаб берди.

Судьялар ишига аралашув кескин жазоланади—Шавкат Мирзиёев

 

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллигига бағишланган тантанали маросимда нутқ сўзлади. Давлат раҳбар сўзининг аввалида бутун ўзбек халқини улуғ айём – Мустақиллик куни билан табриклади.

 

“Орадан йиллар, асрлар ўтади. Лекин миллий давлатчилигимизни, ўзлигимиз ва инсоний ҳақ-ҳуқуқларимизни тиклаб берган, барча ютуқ ва марраларимизнинг замини бўлган Мустақиллик куни биз учун, келгуси авлодларимиз учун доимо энг улуғ, энг азиз байрам бўлиб қолади”, — деди Президент. 

 

Шунингдек, давлат раҳбари 2026 йилгача Тараққиёт стратегияси доирасида 5 та асосий вазифани белгилаб берди. 

 

Биринчи — таълим соҳасида фарзандларимиз замонавий билим ва кўникмаларни пухта эгаллашлари учун энг қулай шароитлар яратиш изчил давом эттирилади. Бунинг учун мактабларнинг ўқув дастурлари, ўқитиш услуби, дарсликлар мазмуни тубдан қайта кўриб чиқилади. 

 

Иккинчи — ҳар қандай баҳсли масалага адолатли ечим фақат одил суд томонидан топилиши керак. Судьялар ишига ҳар қандай аралашув кескин жазоланади, уларнинг хавотирсиз ишлаши учун барча зарур шароитлар яратилади. 

 

Учинчи — бизнесни ривожлантириш орқали қўшимча иш ўринлари яратилади, камбағаллик қисқаради, аҳоли даромадлари кўпаяди. Бунинг учун хусусий мулк ва тадбиркорликка халақит бераётган барча тўсиқлар бартараф этилади. Давлат бошқаруви ислоҳ қилиниб, иқтисодиётда давлат иштироки кескин камайтирилади.

 

Тўртинчи — соғлиқни сақлаш тизимида аҳолига янада сифатли ва малакали тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтирилади. Барча ҳудудларда шошилинч тиббий ёрдам қамрови оширилиб, одамларга янада яқинлаштирилади.

 

Бешинчи — аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масаласи доимо диққат марказида бўлади. Соҳага жалб қилинаётган инвестициялар ҳажми кескин кўпайтирилади.

 

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Президент БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори билан учрашиб, ташкилот билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Ўзбекистон ТИВи Латвия томонининг ўзбекистонликларга виза беришни тўхтатиш эҳтимоли юзасидан музокаралар ўтказди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Судьялар ишига аралашув кескин жазоланади—Шавкат Мирзиёев | Zamon.uz