Ўзбекистон

Мактаб дарсликлари ҳозирча бепул бўлади—Темур Комилов

Келгуси йилги дарсликлар ижараси юзасидан вазир ўринбосари изоҳ берди.

Мактаб дарсликлари ҳозирча бепул бўлади—Темур Комилов

 

Аввалроқ Президент бошчилигидаги видеоселектор йиғилишида мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларини бепул ижарага беришни тезкор йўлга қўйиш юзасидан топшириқ берилганди.

 

Бу амалиёт ҳар йили татбиқ этиладими? Ушбу саволга халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов матбуот анжуманида жавоб берди:

 

“Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунга кўра, китоб жамғармаси бюджети тасдиқланган. Унга кўра, 2022-йилда китоб чоп этиш учун 1,1 трлн сўм кўзда тутилган. Шундан 605 млрд сўм давлат бюджетидан йўналтирилади, қолгани Бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

 

Қонунчиликка кўра, ушбу Жамғарма маблағлари ижара тушумларидан шаклланиши белгиланган. Жорий йилда 500 млрд сўм ижара тушумидан қопланиши керак эди.

 

Президентимизнинг инсон қадрини улуғлаш, аҳолига енгиллик яратишга қаратилган эзгу ғоялари асосида бу йил дарсликлар бепул бўлди. Бу нима дегани? Яъни, ижара тушумидан шаклланиши — ота-оналар тўлаши керак бўлган 500 млрд сўмга яқин пул давлат бюджетидан тўлаб берилади.

 

Мактаб дарсликлари ҳозирча фақат бу йил учун бепул бўлади. Кейинги ўқув йиллари учун дарсликларнинг бепул бўлиш-бўлмаслиги комиссия ўрганишларидан кейин маълум қилинади”.

 

custom img

Ўзбекистонда март ойида инфляция 0,6 фоизни ташкил этди

Инфляцияга озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ошиши таъсир кўрсатган.

custom img

Андижон вилояти ҳокими ўринбосари 50 минг доллар пора билан ушланди

У давлат захирасидаги ер майдонини фуқарога расмийлаштириб бермоқчи бўлган.

custom img

Саида Мирзиёева Сержио Гор билан учрашди

Учрашув Доналд Трампнинг Флоридадаги қароргоҳида бўлиб ўтди.

custom img

“Бешқўрғон”даги ёнғинда жароҳатланганлар ва қурбонлар борми?

ФВВ тарқалаётган хабарларга ойдинлик киритди.

custom img

Қорақалпоғистоннинг Беруний туманига кучли ёғингарчилик оқибатида сел келди

Баланд тепаликдан оқиб тушган ёғин сувлари сел ҳосил қилган.

custom img

Умрага борган 170 дан ортиқ Ўзбекистонлик Ватанга қайта олмаяпти

Саудия Арабистонида 14 кунлик умра сафарида қатнашган Ўзбекистон фуқаролари ташкилотчиларнинг нотўғри маълумотлари сабаб қайтишда қийинчиликка дуч келмоқда.

custom img

Жиззахда Nexia ва Cobalt тўқнашуви оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

ЙТҲ қурбонлари орасида 54 ёшли Хитой фуқароси ҳам бўлгани айтилмоқда.

custom img

Самарқандда бедарак йўқолган аёлнинг жасади 3 ойдан бери топилмаяпти

Тахминларга кўра, у таниш йигит томонидан ўлдирилиб, жасади Дарғом каналига ташланган бўлиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"