Сиёсат

Зойир Мирзаев “Корея – Марказий Осиё” ҳамкорлик Форуми котибияти ижрочи директори билан учрашди

Учрашувда Бўка туманида жойлашган “Buka Sports wear” корхонасини кенгайтириш, ишлаб чиқариш ҳажми ва маҳсулот турини кўпайтириш масаласи ҳам атрофлича муҳокама қилинди.

Зойир Мирзаев “Корея – Марказий Осиё” ҳамкорлик Форуми котибияти ижрочи директори билан учрашди

 

Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев бошчилигидаги вилоят делегацияси Сеул шаҳрида ўтётган “Корея – Марказий Осиё” 14-ҳамкорлик форумида иштирок этмоқда.

 

Делегация форумнинг илк кунида  “Корея – Марказий Осиё” ҳамкорлик Форуми котибияти ижрочи директори билан учрашди. 

 

Унда Ўзбекистон минтақадаги энг муҳим стратегик ҳамкор эканлиги, шунингдек, сўнгги йилларда икки мамлакат раҳбарлари ўртасидаги илиқ муносабатлар давлатларимиз ўртасидаги алоқаларнинг жадал тарзда ривожланишига туртки бўлаётганлиги таъкидланди.

 

Жумладан, Корея томони ҳозирда Ўзбекистонда доривор ўсимликлар, медицина, балиқчилик ва саноатни ривожлантириш соҳаларида лойиҳаларни амалга ошираётгани ҳақида маълумот бериб ўтди.

 

Тошкент вилояти ва Кёнгсанбук-до провинцияси ҳамда Кореянинг бошқа вилоятлари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш йўлида Котибият томонидан келажакда ҳам тегишли ишлар олиб борилишига алоҳида урғу берилди.

 

Хусусан, томонлар Бўка туманида жойлашган “Buka Sports wear” корхонасини кенгайтириш, ишлаб чиқариш ҳажми ва маҳсулот турини кўпайтириш, бунинг учун қўшимча тўғридан-тўғри инвестиция киритиш масаласини атрофлича муҳокама қилишди.

custom img

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

custom img

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

custom img

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

custom img

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"