Россия самолётлари учун эҳтиёт қисмлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилади
Икки мамлакат қўшма лойиҳалари бир вақтнинг ўзида турли босқичларда амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон ва Россия “Тошкент механика заводи” АЖ (ТМЗ) негизида самолётсозлик соҳасида қатор қўшма лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда.
Россиянинг Ўзбекистондаги савдо вакили Константин Злигостев ва ТМЗ бош директори Зафар Исоқов томонидан ўтказилган музокараларда авваллари Валерий Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси (ТАПОиЧ) деб аталган завод негизида икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган.
“Россия-Ўзбекистон қўшма лойиҳалари бир вақтнинг ўзида турли босқичларда. Ускуналарни рақамлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди, уларсиз бугунги кунда замонавий авиасозликни тасаввур этиб бўлмайди.
Завод ҳудудида янги қувватларни қуриш ва мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини қайта жиҳозлаш ишлари олиб борилмоқда, бу эса келажакда қувватни ошириш ва маҳсулот турларини кенгайтириш имконини беради”, дейилади хабарда.
Шунингдек, ТМЗ Ил-76, Ил-114 самолётлари ва уларнинг модификациялари эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш ва парвозга яроқлилигини сақлаш таъкидланган.







