Ўзбекистон

Тошкент халқаро кинофестивалида 150 та жаҳон фильмлари намойиш этилади

"Жаҳон кино кунлари" доирасида эса Осиё, Америка ва Европанинг 22 та давлати ўзларининг энг яхши фильмларини намойиш этади.

Тошкент халқаро кинофестивалида 150 та жаҳон фильмлари намойиш этилади

 

"Ипак йўли дурдонаси" XIV Тошкент халқаро кинофестивалида 150 та жаҳон фильмлари намойиш этилади. Бу ҳақда кинофестивалга бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди.

 

"Жаҳон кино кунлари" доирасида эса Осиё, Америка ва Европанинг 22 та давлати ўзларининг энг яхши фильмларини намойиш этади. Улар орасида Россия, Озарбайжон, Жазоир, Арманистон, Беларусь, Буюк Британия, Германия, Грузия, Италия, Туркманистон, Туркия, Франция, Эстония, Жанубий Корея ва бошқалар бор.

 

“Янги Ўзбекистонда яратилган шарт-шароитлар жаҳонга машҳур киноижодкорлар билан ҳамкорликда салмоқли халқаро лойиҳаларни амалга оширишга хизмат қилишига ишонамиз”, – дейди XIV Тошкент халқаро кинофестивали Бош директори Фирдавс Абдухолиқов.

 

Шунингдек, кинофестиваль доирасида Хива, Бухоро, Самарқанд ва Нукусда афсонавий ўзбек фильмлари тақдимоти ташкил этилади. Жами 60 дан ортиқ фильм ва 80 дан ортиқ мультфильмлар намойиш этилади.

 

"Ўзбек кинематографиясининг юз дурдонаси" дастуридан "Оқ лайлаклар, оппоқ лайлаклар", "Тошкент – нон шаҳри", "Ғўр ёшлигим", "Нафосат", "Тоҳир ва Зуҳра", "Маҳаллада дув-дув гап", "Келинлар қўзғолони", "Ўтган кунлар", "Инсон қушлар ортидан боради" каби миллий фильмларнинг олтин тўплами ўрин олган.

 

“Кўпчилик хорижий продюсерлар Ўзбекистонда фильм олиш учун мамлакатдаги локацияларни, чиройли табиатни кўриб розилик беришмоқда. Ҳозирда қўшма лойиҳалар учун 25 миллион евро миқдорида маблағ ажратилган”, — деди "Ўзбекфильм" киноконцерни директори Баҳодир Адилов.

 

Шунингдек, кинофестивалда "ШҲТ мамлакатлари кино кунлари", "Ҳужжатли фильмлар кунлари", "Ретро кино кунлари", "Ўзбекистон кино кунлари", Халқаро туркий маданият ташкилоти ("ТУРКСОЙ") кинофоруми, "МДҲ мамлакатлари миллий киностудиялари раҳбарларининг учрашуви" бўлиб ўтади. Жаҳон юлдузлари иштирокида кўплаб тадбирлар режалаштирилган.

 

Эслатиб ўтамиз, Тошкент кинофестивали кинофестиваль 13-18 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Унга дунёнинг 40 дан ортиқ давлатидан 500 га яқин актёр ва актрисалар, режиссёр ва операторлар, продюсер ва кинотанқидчилар, киношунослар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этади.

custom img

Хивада 12,3 гектарлик халқаро туристик шаҳарча барпо этилади

Мажмуада меҳмонхоналар, музей, ресторанлар, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари жойлаштирилади.

custom img

Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳудудларни алмашиш бўйича кейинги қадамларни келишиб олди

Ҳудудларни алмашиш бўйича келишувларни амалга ошириш учун қўшма ишчи гуруҳ тузди. Гуруҳ аҳоли фуқаролиги, кўчириш, мулкий ҳуқуқлар, ердан фойдаланиш ва ижтимоий ҳимоя масалаларини ҳал қилади.

custom img

Хоразм вилоятида 176 миллион долларлик 12 та лойиҳа ишга туширилди

Янги лойиҳаларни ишга тушириш маросими Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтди.

custom img

Хивада Ляонин педагогика университети филиали очилди

Мажмуани қуриш ва жиҳозлаш учун давлат бюджетидан 140 миллиард сўм ажратилган бўлиб, бу ерда 120 та янги иш ўрни яратилган.

custom img

Ўзбекистон ва Туркия журналистлари медиа соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради

Томонлар журналистлар малакасини ошириш, рақамли медиа, сунъий интеллект ва замонавий технологиялар бўйича қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди.

custom img

“Одил судлов – 2030”: суд тизимида янги ислоҳотлар босқичи

2027–2030 йилларда барча туман ва шаҳарларда фуқаролик ишлари бўйича судлар ташкил этилади.

custom img

Урганч аэропортидан Хивага қатнов вақти 40 дақиқагача қисқаради

Давлат раҳбари янги электропоездда Хива шаҳрига келди.

custom img

Ёшлар замонавий меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитилади

Президент Хоразм илғор касбий маҳорат техникуми ва Касблар шаҳарчаси фаолияти билан танишди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"